Бахт — бу қалб хотиржамлиги ҳолати. Бу кўп ҳолатларга боғлиқ: ички туйғулар, ҳаёт ҳақидаги ғоялар, ютуқлар, ўзгалар билан муносабатларимиз ва бошқалар.
Сизга ҳар кун учун психолог маслаҳатларини тақдим этамиз. Aгар уларга мунтазам риоя қилсангиз, ҳаётингизни яхшилашингиз мумкин ва ўзингизни бахтиёр ҳис қиласиз.
Шундай қилиб, бахтли бўлиш учун қуйидагиларни амалга оширишингиз керак…
1. Кунига камида 8 соат ухлаш
Уйқу ҳаёт учун нон ва сувдек зарурдир. Кеч ётсангиз, ўзингизни ҳорғин ҳис қиласиз, ундан кўра эртароқ туриб, ўзингизга вақт ажратганингиз яхшироқдир.
2. Муҳим ишлар рўйхатини тузинг
Барча муҳим ишлар рўйхати ва кунлик иш режасини тузинг. Зарур бўлганда рўйхатларни янгилаш керак.
3. Яхшилик қилинг
Ўзингиздан бошқага қувонч ва фойда келтирсангиз, ўзингизни бахтли ҳис қиласиз.
4. Ҳар қандай салбий нарсадан ўзингизни иҳоталанг
Салбий ҳисларга берилиб кетманг ва ҳамма нарсада фақат ижобий томонни кўришга ҳаракат қилинг. Aгар ҳаётингизга салбийлик, ғазаб, қаҳр ва жаҳлни қўйиб берсангиз, фақат ўзингиз ютқазасиз.
5. Мазали ва фойдали овқатланинг
Кайфиятингиз ва руҳ тетиклиги овқатланишингизга боғлиқ. Овқат нафақат соғлом, балки мазали ҳам бўлиши керак.
6. Ўзингизни ардоқланг
Aгар доимо ўзингиздан норози бўлиб юрсангиз, танқид қилсангиз ва сўксангиз, бошқалар учун муваффақиятли ва қизиқарли туюлмайсиз. Шунинг учун, ўзингизни севинг, хатоларингиздан хулоса чиқаринг ва муваффақиятга интилинг.
7. «Токсик» одамлардан қочинг
Aгар атрофингизда ишончсизлик уйғотадиган, босим ўтказадиган ва камситадиган одамлар бўлса, улар билан алоқа қилмасликка ҳаракат қилинг.
8. Спорт билан шуғулланинг
Имкон қадар ҳаракат қилинг. Кундалик сайрлар ва фитнес билан мунтазам шуғулланиш сизга фаол жисмоний тетикликка ёрдам беради.
9. Қизиқарли ва саргузаштларга бой ҳаёт кечиринг
Ҳаётингиз биринчи навбатда ўзингизга боғлиқ. Шунинг учун сиз уй – иш – уй – иш услубидан узоқлашишингиз керак.
10. Ёқимли нарсалардан завқланинг
Aгар балконда бир стакан эрталабки кофе ичиш, маъшуқангиз билан учрашув, янги пойабзал сотиб олиш ёки мазали нонушта каби майда нарсалардан завқланишни ўргансангиз, ҳаётнинг яхши ва ёрқин томонларига эътибор беришни ўрганасиз ва муваффақиятсизликларга эътибор қаратмайсиз.
11. Тартибни сақланг
Буни уйда ҳам, ишда ҳам қилиш керак. Фикрингизни ҳам назорат қилинг. Самарали ва унумли ўйлаб кўринг ва тартибсизлик ва вайронагарчиликка чалғимаслик учун, сизни максимал тартиб ўраб турганига ишонч ҳосил қилинг.
Манба: https://zen.yandex.ru/media/psymod.ru/11-poleznyh-sovetov-psihologa-na-kajdyi-den-5e7305055af59a04d168717d