Ота-онанинг ўсмир билан муносабат қуриши кичик ёшдаги болага нисбатан анча қийин. Шунинг учун, сизга бу борада ёрдам берадиган бир нечта психологик маслаҳатларни тўпладик.

1. Ўсмирларнинг кайфияти ўзгариши ва ёмон хулқ-атворнинг сизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Кўпинча, бу ижтимоий босим ва гормонлар натижасидир.
2. Ўсмирларни тез-тез мақтанг. Бу ёшда, улар жуда ўзига ишончсиз бўлиб қоладилар ва бу даврни кучингиз билан енгиллаштиринг. Фарзандингизни ҳатто кундалик машғулотлари учун ҳам мақтанг.
3. Ўсмирларнинг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда оилага вақт ажратинг. Ҳозирги ёш авлод нимани ёқтиришини билиб олинг, уларга самимий қизиқиш кўрсатинг, гарчи бу сизга ёқмаса ҳам.
4. Уларни бошқарманг, аксинча йўналтиринг. Ўсмирларга ишонинг ва уларга ўзлари қарор қабул қилиш имкониятини беринг, акс ҳолда улар гўдакдек улғайишлари мумкин.
5. Ўзингизни тийинг. Ҳа, ўспиринлар баъзида ҳатто энг сабрли ота-оналарни ҳам ғазаблантириши мумкин, лекин уларни қўпол сўзлар билан хафа қилмаслик учун ўзингизни тутинг.
6. Уларнинг шахсий ҳаётини ҳурмат қилинг. Уларнинг қизиқишлари билан ҳисоблашишни ўрганинг. Хонани плакатлар билан ёпиштиришни хоҳлайдими? Уларни чекламанг, аксинча ўзини ифода этишга имконият беринг.
7. Ўсмирни ҳимоя қилинг. У нима қилса ҳам, болангизни доим қўллаб-қувватлашингизни кўрсатишингиз керак.
8. Вақтни бирга ўтказинг. Шундай қилиб кексаликда сизни хурсанд қиладиган хотиралар оласиз.
9. Қоидаларга риоя қилишни кузатадиган ҳам дўст, ҳам ота-она бўлинг.
10. Ўсмирнинг қўрқувини эътироф этинг, ҳатто уларни болаларча кўрсангиз ҳам. Фарзандингизга уни безовта қилаётган нарсаларни сиз билан доимо баҳам кўриши мумкинлигини айтинг.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/detidoma/100-sovetov-kak-ne-teriat-sviaz-s-vashimi-podrostkami-chast-1-5e9be9a292055a0c646ec61c