Олти бебаҳо кўникмани ўзлаштириш учун олти ойдан кам вақт талаб этилади, натижада сиз янги истиқболли иш топишингиз мумкин.

1. Саҳифалаш ва веб-дизайн асослари

Рақамли расмлар ва графикалар билан ишлаш қобилияти жуда қадрланади. Aгар чизилган нарсага ҳаёт бағишласангиз ва маҳсулот ярата олсангиз, веб-дизайн бозорида харидоргир шахсга айланишингиз мумкин. Бугунги кунда дизайнерлар нафақат бадиий услуб, балки веб-технологияларни билиши туфайли ҳам рақобатлашади.

2. Типография ва матнни бошқариш

Шрифтни нотўғри танлашдек «арзимаган нарса» ҳатто энг яхши лойиҳани ҳам қадрсизлантириши мумкин. Aгар матнни кўриб чиққач, сайтга ташриф буюрган одамнинг кўзи жимирласа, у ўқишни хоҳламайди ва дарҳол веб-саҳифани ёпади. Ҳатто мақоланинг Пулицер мукофотига лойиқлиги ҳам иш бермайди.

3. Подкастлар яратинг ва ишга туширинг

Сиз нафақат ўз блогингизни, балки подкастингизни ҳам реклама қилишингиз ва пул ишлашингиз мумкин. Аудитория билан ўзаро ҳамкорликнинг янги, ишончли ва тўсиқсиз шакли тобора оммалашиб бормоқда. Aгар блог яратиш ва сақлаш учун олдиндан концепцияни ўйлаб, тўғри платформани танлашингиз лозим бўлса, подкаст яратишда ҳали ҳам турли техник кўникмаларга эга бўлишингиз керак.

4. Excelда маълумотлар билан ишлаш

Фаолиятнинг кўплаб соҳалари мавжуд, уларда мансаб поғоналарида ўсиш фақат Excelни билиш орқали эришилади. Ушбу универсал дастур турли хил маълумотлар форматлари билан ишлашни сезиларли даражада осонлаштиради. Бир хил ҳисоб-китобларни қайта-қайта қўлда қилиш ўрнига, формулани бир марта созлашингиз ва шунчаки керакли қийматларни алмаштиришингиз мумкин.

5. Махсус лойиҳалар яратиш

Саводли рақамли сторителлинглар ёрдамида кун тартибингизга эътиборни жалб қилишингиз мумкин. Ушбу маркетинг услуби барча соҳаларда фойдалидир: менежмент, реклама, бизнес, кадрлар билан ишлаш, таълим ва бошқалар. Aммо ўқувчилар эътиборини чиндан ҳам бошқариш учун катта аудиторияни жалб қила оладиган визуал концепцияни яратиш тамойилларини билишингиз керак.

6. Дастурий таъминотни синовдан ўтказиш

Дастурлар, иловалар, ўйинлар ва бошқалар қанча кўпайиб борса, ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни синаб кўриш талаблари ошади. Тестчининг вазифаси сифат назорати билан таъминлаш, турли текширишларни амалга ошириш, дастур, илова, ўйин ёки бошқа маҳсулотда учрайдиган барча хато ва муаммоларни топишдир.

Манба: https://lifehacker.ru/perspektivnye-professii-i-navyki/