Болалар бир-биридан фарқ қилади: ҳам уддабурон, ҳам мўмин-қобил. Баъзиларининг донғи ҳамма жойдан эшитилади, бошқаларини доимо кўз билан излашга тўғри келади. Кимдир оиланинг жону дили, кимнидир эса жим бўлишини афзал кўрасиз.

Сизнинг кичкинтойингиз қандай? Ўйинқароқми ёки ювош?

Бу ўз-ўзини ҳурмат қилишга боғлиқ, деб ўйлаганмисиз?

Фарзандингизнинг ўзига паст ишончини оширишга ёрдам берадиган ажойиб усулни тавсия этамиз.

Техника шундан иборатки, болакай омад медали билан тақдирланади.

Бу қандай жарангдор, шундай эмасми? Бола бундан қанчалар ғурурланади! Медални ўзимиздаги материаллардан ясаганимиз маъқул ва оиланинг қолган аъзоларини бу жараёнга қўшиш мақсадга мувофиқ.

Сизга керак бўладиган нарсалар:

  • Пластик идиш қопқоғи;
  • Тасма;
  • Ёпишқоқ тасма ёки пластилин;
  • Безатиш учун материаллар (сунъий тошчалар, тугмалар, бисерлар, рангли қоғоз, фольга ва бошқалар).

У жараён қандай кечади?

Боладан ўзини мақташини сўранг. Кичкинтойингиз ўзига хос фазилатини айтиши ва у бугунги кунгача қилган яхшиликларини эслаши керак.

Омад медалини топшириш амалиёти қайси жиҳати билан эътиборли? Бола ўз ҳаракатлари маъносини тушунишни ўрганади. Aгар у бирор яхши иш қилган бўлса (ота-онасига ёрдам берган, хонани тартибга солган, гулларни суғорган, акаси билан ўйнаган), у бу ҳақда айтиб беради.

Aгар бола уятчан бўлса, унга яхши ишлар ҳақида гапириш мумкинлиги ва зарурлигини тушунтириш керак. Шундай қилиб, аста-секин болангиз ўз фазилатини ифода этишни ўрганади ва бу унинг кучи ва қобилиятига ишонч ҳосил қилишга ўргатади. Ўз-ўзини ҳурмат қилиш даражаси қанчалик баланд бўлса, у тенгдошлари билан ҳамсуҳбат бўлиш осонроқ бўлади.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/baby.ru/psihologicheskii-triuk-kotoryi-pomojet-povysit-detskuiu-samoocenku-5ead7ab144b0643059f5378b