Сузиш инсон танасининг деярли барча ҳаётий тизимини мустаҳкамлайдиган, мушак тўқимасини ривожлантирадиган, калорияларни йўқотадиган, дам олишга ва яхши формада бўлишга ёрдам берадиган асосий спорт тури ҳисобланади. Унинг ёрдамида соғлиғингизни яхшилай оласиз, турли жисмоний ва руҳий жароҳатлардан сўнг танани тиклайсиз, вазнни камайтирасиз ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайсиз. Ҳавзада сузиш вақтида нафас олиш пайтида ўпканинг барча жойлари иштирок этади, бу уларда турғунлик пайдо бўлишининг олдини олади. Бундан ташқари, жисмоний фаолиятнинг бу тури энг хавфсиз ҳисобланади, чунки жароҳатлар хавфи минималдир. Шунинг учун кўпинча мушаклар ва бўғим касалликлари бўлган одамлар учун тикланувчи терапия сифатида тавсия этилади.
Сузиш билан шуғулланиш учун барча нарсага эга эканлигингизга ишонч ҳосил қилишингиз керак. Aйнан – спорт экипировкалари.
Сузиш экипировкалари максимал қулайликни таъминлаш, шунингдек сув қаршилигини пасайтириш учун мўлжалланган. Бунга қуйидагилар киради: сузиш қалпоғи, сузиш ёки спорт чўмилиш кийими, кўзойнак. Сузиш қалпоқлари – латекс, силикон, мато, комбинацияланган бўлади. Уларнинг асосий мақсади – сузувчининг сочларини хлорли сувдан ҳимоя қилиш.
Ҳавзадаги сузиш услублари
Спорт сузишида 4 та услуб мавжуд:
Эркин – сузишнинг энг тезкор шакли бўлиб, у қўллар ва оёқлар ўзгарувчан ва симметрик ҳаракатлари билан ажралиб туради. Ҳар бир қўл сузувчи танаси ўқи бўйлаб кенг қулоч отади, оёқлари эса навбат билан кўтарилиб тушиб туради.
Чалқанча – оёқларни навбат билан кўтариш ва тушириш билан альтернатив қўлда қулоч отишдир, аммо чалқанча сузишингиз ва қўлларни сувга ошириб ташлаш керак.
Брасс – сузувчи кўкрагида ётади ва қўл-оёқлари билан сув юзасига параллель текисликда симметрик ҳаракатларни амалга оширадиган сузиш тури.
Баттерфляй – техник жиҳатдан энг қийин ва чарчатадиган сузиш турларидан биридир. Баттерфляй ҳаракатланаётганда, сузувчилар кенг ва кучли қулоч отиб, танани сув устида кўтарадилар, оёқлари ва тос суяги эса тўлқинсимон ҳаракат қиладилар. Ушбу сузиш тури эркин усулдан кейин иккинчи энг тезкор ҳисобланади.
1896 йилдан ҳозирги кунгача сузиш Олимпия ўйинлари дастурининг бир қисми бўлиб келган. 1899 йилда «Европа биринчилиги» деб номланган Европа мамлакатлари ўртасида йирик чемпионат бўлиб ўтди. 1908 йилда Халқаро сузиш федерацияси (ФИНA) мусобақалар учун асосий масофаларни, шунингдек, сузиш тартибини ишлаб чиқди. Улар энг кам вақт ичида турли масофаларни сузиб босиб ўтишдан иборат. Сузиш тури ва техникасидан қатъий назар, сузувчига 15 метрдан кўп бўлмаган сув остида сузишга рухсат берилади (бошида ёки бурилишдан кейин).
Бассейнда профессионал сузиш учун мўлжалланган қоидалар мавжуд.
Шундай қилиб, сув ҳарорати 25-29 даража оралиғида бўлиши ва ҳовуз ҳажми қабул қилинган меъёрларга мос келиши керак:
• узунлиги 50 метр ва кенглиги 25 метр (кенглиги 2,5 метр бўлган йўлаклар учун);
• узунлиги 50 метр ва кенглиги 21 метр (кенглиги 2 метр бўлган 10 йўлак учун);
• узунлиги 25 метр ва эни 16 метр (эни 1,9 метр бўлган 8 йўлак учун);
• узунлиги 25 метр ва кенглиги 11 метр (кенглиги 1,75 метр бўлган 6 та йўлак учун);
• узунлиги 25 метр ва кенглиги 8,5 метр (кенглиги 1,6 метр бўлган 5 та йўлак учун)