Ҳаётнинг қийин дамларида барчамиз яқин одамлар – қариндошлар, дўстлар ва шунчаки танишлардан ёрдам кутамиз. Баъзан бу умидлар амалга ошмайди ва муаммоларимиз қаршисида ёлғиз қоламиз.
Бундай пайтларда қўрқув ва ўз кучимиздан шубҳаланишни бошлаймиз. Хулқ-атворимиз ва ҳаракатларимиз тўғрилигига шубҳа қиламиз, нотўғри қарорлар учун ўзимизга танбеҳ берамиз ва натижада ўзимизга ҳурматни йўқотамиз. Кейин бизда ҳар хил комплекслар ва салбий муносабат туғилади.
Буни олдини қандай олиш мумкин? Сизни машҳур актёр Энтони Хопкинс техникаси билан танишишга таклиф қиламиз. Бу жуда оддий, аммо айни пайтда жуда самарали.
«Сэр Филип Энтони Хопкинс – Британия ва Aмерика кино ва театр актёри, режиссёр, бастакор. «Қўзилар сукунати», «Ганнибал» ва «Қизил аждаҳо» фильмларида тасвирланган тизимли каннибал-қотил доктор Ганнибал Лектор кинематографик образи билан машҳур актёр». Википедия
Хопкинснинг телефонида доимо унинг болалик суратлари мавжуд. Ҳаётида бирон бир нарса режа бўйича кетмаса, у бошқаларнинг ёрдамига мурожаат қилмайди, балки фотосуратга қарайди ва шундай дейди: «Йигитча, мен сен билан муваффақиятга эришдим!» У ўзини танқид қилмайди, лекин эришган ҳамма нарса учун мақтайди. Ўз кичкиналигини мақтаб, катта Хопкинсни ҳам қўллаб-қувватлайди. Ўтмишга қараш унга ҳаёти билан фахрланишга, ўз кучига ишонишга ёрдам беради ва янги ютуқларга илҳомлантиради. Ҳозирги кўриниши унга хато қилиш ҳуқуқини ва ўзини ҳимояланган ҳис қилиш имкониятини беради.
Ҳар биримизнинг қалбимизда севги, эътибор, меҳр, ғамхўрлик кутадиган бола яшайди. У учун хавфсизлик ҳисси муҳимдир. Ичингиздаги бу мурғак болани қўллаб-қувватласангиз, ўз катталигингизга ҳам ёрдам берасиз. Фақатгина сиз буни қила оласиз!
Aлбатта, бошқа одамларни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Aммо ўзингиз учун қилган нарсаларингиз, бундан ташқари, онгли равишда кўпроқ кучга эга. Шуни ёдда тутингки, муайян вазиятда сизга нима ёрдам бериши мумкинлигини бошқалардан кўра ўзингиз яхшироқ биласиз. Ички кучимизнинг асосий манбаи сиздадир.
Шундай қилиб, ўзингизни севинг, ўзингиздаги болани севинг, ғалабаларингизни унутманг ва улар билан фахрланинг!
Манба: https://zen.yandex.ru/media/hakunamatata/tehnika-samopodderjki-ot-entoni-hopkinsa-delitsia-hakuna-matata-5e7d10fd8fb8515a5a4fd29d