Менда коронавирус эпидемиясидан кейин дунё қандай пайдо бўлиши ҳақида бир нечта фикрлар бор. Aввало, эсда тутишимиз керак: ҳеч нарса олдиндан белгиланмаган.

5 ёки 20 йилдан кейин биз билан нима бўлишини билмаймиз, чунки келажак ҳали ёзилмаган, ҳеч қаерга битилмаган. Буларнинг бари бизнинг бугунги танловимизга боғлиқ. Бошқача йўл билан айтиш мумкин: бугун ўз танловимиз билан келажагимизни шакллантирмоқдамиз ва янги дунё яратяпмиз.

Мамлакатлар тиббий манбалар учун бир-бири билан рақобатлашиши, фитна назарияларидан фойдаланиб, бир-бирларини айблашлари ва ушбу эпидемиянинг рўй беришида ким айбдорлиги тўғрисида баҳслашишлари мумкин.

Улар маълумот алмашиш, вакцина ва дори воситаларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилиш ва иқтисодиётда нима бўлишини биргаликда бошқариш имкониятига эгалар. Шундай қилиб, ҳозирги инқирозни енгиш биз учун осонроқ бўлади.

Буни ёддан чиқармаслик керак: инсониятнинг асосий устунлиги шундаки, ҳар қандай вирусга қарамай, биз доимо ҳамкорлик қила оламиз.

Вируслар ўзгартирилмоқда, аммо Хитойдаги вирус AҚШдаги вирусдан кўра одамларни яхши ўлдира олади, деб айта олмайди. Aммо хитойлик шифокор бошқа давлатдан келган ҳамкасбига одамларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини маслаҳат бериши мумкин.
Бразилия, Россия ёки бошқа ҳар қандай давлатлар ҳукуматлари вирус тарқалишига қарши кураш чораларини кўриб чиқаётганда, биз маълумот алмашиш ва ҳамкорлик қилиш муҳимлигини ёдда тутишимиз керак. Биз ушбу вирусдан кучлимиз, аммо агар ҳамкорлик қила олсак.
Баъзиларга, нафақат ушбу эпидемиядан, балки бошқа ҳар қандай нарсадан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули бу чегараларни ёпиш, алоқаларни чеклаш ва ҳар бир мамлакатни алоҳида қалъага айлантиришдир.

Aммо эпидемия тугагач, биз хавфсиз ҳолатга олинган қалъалар дунёсига эга бўламиз. Бу яхши ечимми? Тарихчи сифатида айтишим мумкинки, изоляция ҳар доим ҳам самарага олиб келмаган. Коронавирус эпидемияси замонавий глобаллашув даври натижасидир.

Aммо тарихда бундан ҳам ёмон эпидемиялар бўлган. Глобаллашувдан олдин самолётлар ва поездлар ихтиро қилиниши ва фойдаланилгунга қадар ҳам дунё катта муаммоларга дуч келган.

Вабо бир неча йил ичида Ўрта асрлардаги Европа аҳолисининг ярмини қириб битирган. Изоляция бизни эпидемиялардан ҳимоя қилмайди. Улар учун энг яхши даволаниш глобал маълумот алмашиш ва олимлар ўртасидаги ҳамкорликдир.

Инқирозли вазиятларда демократик ва авторитар режимлар ишлаши билан боғлиқ муҳим масала бу аҳоли мотивацияси. Масалан, ҳозирги вазиятда одамлар қўлларини тез-тез ювишлари жуда муҳимдир. Буни қандай қилиш керак? Сиз ҳамма жойга камералар жойлаштириб, полицияга ушбу талабнинг бажарилишини назорат қилишни буюришингиз мумкин. Сиз ушбу талабнинг аҳамиятини шунчаки тушунтиришингиз мумкин.

Қўлларни совун билан ювиш вирусни қандай ўлдиришини тушунадиган одамлар, уларни полиция 24 соат давомида кузатмаса ҳам ювади. Ушбу усул анча самаралидир.
Энди коронавирус пандемиясидан кейин дунё қандай бўлишини айта олмаймиз, унинг қачон тугашини билмаймиз. Aммо барчаси биз танлаган қарорларга боғлиқ. Ҳозирда асосий хавф бу вируснинг ўзи эмас, балки инсониятга хос бўлган муаммолар: жаҳолат, тажовузкорлик, воқеликни тан олишдан бош тортиш, озчиликлар ва чет элликларга нафрат, душман қидириш, фитна назарияларига мойиллик.

Биз янада хавфли ва шафқатсиз дунёга келишимизни истамайман. Биз донолик, раҳм-шафқат ва маърифат йўлидан боришимиз керак. Бу ҳозирги ва кейинги инқирозларга қарши курашда ёрдам беради ва пандемиядан олдинги ҳолатдан яхшироқ дунёни яратади.

Манба: https://hbr-russia.ru/biznes-i-obshchestvo/uroki-stoikosti-2020/831582