Бутун дунё коронавирус пандемиясига қарши жиддий кураш олиб бораётган бир пайтда Янги Зеландия касалликни енгиб ўтди. Бугундан ушбу мамлакатда барча карантин талаблари бекор қилинди ва аҳоли аввалгидек ҳаёт тарзига қайтди.

Бир неча соат аввал тугатилгн чекловдан сўнг мамлакат ҳудудида ҳар қандай оммавий тадбирларга рухсат берилди, транспорт қатновлари тўлиқ изга тушди, барча турдаги корхоналар фаолияти йўлга қўйилди, спорт тадбирлари эса мухлислар билан ўтишига изн берилди. Бу ҳақида мамлакат Бош вазири Жасинда Ардерн маълум қилган. Таъкидланишича, бу тадбирлар чегараларни очмасдан олиб борилади.

Бош вазир мамлакатда коронавируснинг янги тўлқини мамлакатда пайдо бўлишини инкор этгани йўқ. Бундан кўзланган мақсад эса иқтисодиётни тиклаб олиш, дея изоҳ бермоқда.

Статистик маълумотларга кўра, Янги Зеландияда 1504 нафар одам коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 1482 нафари соғайиб кетган, 22 киши эса ҳаётдан кўз юмган. 19 май кунидан бери мамлакатда касаллик аниқланиш ҳолати кузатилмаган.