Бирор иш билан шуғулланишга арзийсизми ёки йўқлигини тушуниб олиш учун, баъзида ўзингизга битта савол бериш кифоя қилади: «Менга нима керак?»

Бу савол одам бирор нарсани қилишни хоҳлаганида, тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради, лекин айни пайтда у шубҳаларни ҳам енгади. Бунга жавоб излашда, у ўз ҳаётини таҳлил қилишни бошлайди, қарори унга қандай таъсир қилишини ўйлайди. Бундан ташқари, натижа қандай бўлиши ва ҳаракат қилишга арзийдими ёки йўқлигини ўйлаб кўради.

Бу саволга виждонан жавоб бериб, энг қийин ва мураккаб вазиятда ҳам ўзингизга ёрдам бера оласиз ва улар ҳаётимизда ҳам муқаррар мавжуд. Мақсадларни белгилаш йўлида, инсон турли синовларга дуч келади ва улар ҳаётнинг ҳар қандай соҳасига тегишли бўлиши мумкин. Асосий мақсадни бошидан аниқ кўрган кишигина уларни муваффақиятли уддалай олади.

Aлбатта, бошқа омиллар ҳам ишнинг самарали якунланишига таъсир қилади: одамнинг характери, муҳити ва бошқалар.

Aммо шунга қарамай, кўп нарса бу саволнинг жавобига боғлиқ.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/vika_ignateva/odinedinstvennyi-vopros-kotoryi-sdvinet-s-mesta-daje-v-tupikovoi-situacii-5ec57ec31e1186547b92372b