Ҳар биримиз доимо боланинг ёнида бўлиб, унга ёрдам беришга интиламиз. У ҳали кичкиналигидан қошиқ билан овқатлантирамиз, йиқилмаслигига ёки ўзига зиён етказмаслигига ҳаракат қиламиз, ундан хавфли нарсаларни олиб қўямиз. Бир сўз билан айтганда, боламиз азобланмаслигига ва хавфсиз бўлиши учун қайғурамиз. Кейин тўсатдан бола кўп нарсани билмаслигини тушуниб қоламиз.

Болани мустақил бўлишга қандай ўргатиш керак?

Бугун шу вазифани амалга оширишни бошлашингиз лозим бўлган маслаҳатларни жамладик.

 

Фарзандингизда кўрмоқчи бўлган кўникмаларингиз рўйхатини тузинг ва уларни биргаликда муҳокама қилинг. Уни қаерда ва қандай қўллаб-қувватлашингиз кераклигини ва қаерда ўзи мустақил бошқаришини сўранг.

 

Кичкинтой билан суҳбатлашинг ва олинган кўникмалар унга масъулиятли ва мустақил шахс бўлишга ёрдам беришини тушунтиришга ҳаракат қилинг.

Фарзандингиз ёрдамчингизга айлансин. Ундан чангни артишини, гулларни суғоришини, йиғлаётган укасини тинчлантиришини, чойшпнбларни тахлаб қўйишга ёрдам беришини ва ҳоказоларини сўранг.

Кўпинча бобо ва бувиларингиздан ёрдам сўранг. Бой ҳаётий тажрибаси билан улар набираларига кўп фойдали нарсаларни ўргатишлари мумкин. Масалан, бувиси тикишни ёки тўқишни ўргатади, бобоси севимли машинасини тузатишга ёки самолёт ясашга ёрдам беради.

 

Болангизга ўз вақтини режалаштиришни ўргатинг. Унда ўқиш ва дам олиш, ўйинлар ва уй юмушларига вақт ажратиш қобилиятини ривожлантириш жуда муҳимдир. Ушбу фойдали кўникма болангизга ҳамма нарсадан хабардор бўлишга имкон беради. Ўшанда ундан: «Улгуролмаяпман», «Менда вақт йўқ» деган гапларни эшитишингиз шарт бўлмайди.

 

Қандай қилиб ўргатиш керак? Боладан маълум бир ишни бажариш учун қанча вақт кетишини ҳисоблашини сўранг. Вақтни аниқ белгилаб қўйиш учун нимани кўриб чиқиш кераклигини айтинг. Яхши бажарилган иш учун у қанақа мукофот кутаётганини сўранг. Шуни унутмангки, бу ҳам болага мотивация беради.