Машҳур ишбилармонлар орасида жуда кўп ғалати одамлар бор. Aммо кенг кўламли ва узоқ муддатли бизнесни қуришга муваффақ бўлганларнинг ҳаётини ўрганар экансиз, уларнинг бари жуда қизиқарли ва ҳайратланарли шахсий хусусиятларга эга эканлигини кўришингиз мумкин. Ушбу белгиларнинг баъзилари ишбилармонлар ҳақидаги тасаввуримизга умуман тўғри келмайди.

Бугун тадбиркорларнинг шахсияти ва ақл-заковати билан боғлиқ баъзи кузатишларимизни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

Тадбиркорларнинг иштиёқ билан иш тутиши фақатгинп иш жараёнида эмас.

Нима билан шуғулланмасин, нима бўлишидан қатъи назар, улар ишни бутун иштиёқ билан бажарадилар. Буни нафақат ўз бизнесини яратишда, балки ҳаётнинг бошқа соҳаларида ҳам қўллашади.

Тадбиркорлар нафақат ажойиб ғоялар билан чиқишади, балки ўз бизнесларини қуришга жиддий киришадилар.

Омадли тадбиркорлар ҳар доим ўз тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда муносиб бизнесни яратиш имкониятларини излайдилар. Уларни бошқалардан ўз ғояларини муваффақиятли корхонага айлантиришга уринмаган «буюк ғоялари» билан ажралиб туради.

Тадбиркорлар нафақат диққатни жамлашга, балки бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишга ўтишга қодир.

Таъкидлаш жоизки, кўплаб тадбиркорлар ва йирик компания эгалари бир вақтнинг ўзида бир нечта лойиҳани ишлаб чиқадилар ёки ўз бизнесини ривожлантириш билан бир қаторда нотижорат ташкилотларини ҳам бошқарадилар. Бу уларнинг барчаси ажойиб натижалар олиб келишга қодир кучли энергия соҳиби эканини исботлайди.

Тадбиркорлар – бахтли одамлар

Иш ҳажми катта бўлишига қарамай, уларнинг аксарияти шахсан бахтиёрдир. Эҳтимол, профессионал ҳаётда бахт эркинлик ҳиссини беради, онгни кучайтиради, ўзига ҳурматни оширади. Бу омилларнинг бари, албатта, шахсий ҳаётга ижобий таъсир кўрсатади.

Тадбиркорлар ҳам ёлланган ишчилар бўлиши мумкин.

Кўпинча «тадбиркор» ва «кичик бизнес эгаси» тушунчалари аралашиб кетади. Кўпчилик ҳар қандай бизнес қурувчисини тадбиркор, деб ўйлайди. Лекин нима учун? Ўзларини тадбиркор каби тутмайдиган кичик бизнес эгаларини биламиз. Шу билан бирга, ўз бизнесига эга бўлмаган, аммо йирик корпорациялар ичида муваффақиятли бизнес қураётган ва тадбиркорлик хусусиятларига эга бўлганлар билан танишмиз. Муваффақиятли тадбиркор бўлиш учун компанияга эгалик қилиш шарт эмас.

 

Манба https://ideanomics.ru/articles/172g