Спорт гимнастикасининг таяниб сакраш йўналиши Олимпия ўйинларининг “ёши улуғ” дастурларидан бири саналади. Ушбу дастур илк замонавий Олимпия ўйинларидан бери ўтказилиб келинадиган кам сонли турлардан биридир. Эътиборингизга таяниб сакраш дастурининг Олимпия ўйинларидаги эволюцияси, яъни ушбу спортнинг 100 йиллар аввалги ва ҳозирги кўринишини бирма бир эслаб ўтамиз.

Видеода ўз даврида Олимпиада медалларни тақдим қилган чиқишлар тасвирланган бўлиб, сўнгги икки уриниш ҳар қандай кишини ҳайратга солишига ишонамиз.