Яқинда таниқли шифокор ва телебошловчи Евгений Комаровский «YouTube»даги шахсий каналида одамлар қўлларини ювиш ва дезинфекциялашда қандай хатога йўл қўйиши айтилган видеони намойиш этди. Шундан сўнг эпидемиолог Aндрей Aлександрин тўғри қўл ювиш техникасини кўрсатувчи тажрибада қатнашди. Доктор Комаровский тажриба пайтида кўзларини юмиб, қора бўёқ билан бўялган қўлидаги оқ рангли қўлқопларга суюқ совунда ишлов берди. Натижада, шифокор қўлқопларида ювилмаган жойлар аниқ кўриниб турарди.
«Бу қўлингизни совун билан ювишда ёки спиртли антисептик воситалар билан тозалашда, шу жумладан, қўлларни сифатли тозалашда жуда муҳимдир. Сиз бундай қилмадингиз, чунки кийимингизга ачиндингиз», – дея тажрибани якунлади Aлександрин.
Буюк Британиядаги олимлар тажрибаси ҳам шуни кўрсатдики, қўлларни тез-тез ювиш коронавирус инфекцияси хавфини камайтиради.
Май ойида Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дерматология ва косметология бўйича штатдан ташқари бош мутахассиси Наталя Махнева антисептикларни қандай тўғри ишлатиш ҳақида гапирди. Унинг фикрига кўра, қўлларни ҳаддан ташқари тез-тез дезинфекция қилиш тери ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Aпрел ойида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш Федерал хизмати (Роспотребнадзор) мутахассислари антибактериал совун одатдагидан кўра коронавирусдан самарали ҳимоя қилмаслигини аниқладилар.
Манба: https://iz.ru/1017141/2020-05-29/doktor-komarovskii-pokazal-rasprostranennuiu-oshibku-pri-myte-ruk