МОҚ хабарлари информацион-кўнгилочар дастури ўз фаолиятини давом эттиради.

Дастуримизнинг бугунги сони давлатимиз раҳбари томонидан камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишига бағишланган лавҳа ва бадантарбия машқлари билан бошланади. Кўрсатув давомида бу йил юртимизда «Олимпия куни»ни ўтказиш бўйича бошланган тайёргарлик ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Шунингдек, дастуримиздан спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби Оксана Чусовитина билан ўтказилган Онлайн интервью ва Олимпия ўйинлари ўйинлари афсоналари рукни остида яна бир афсонавий спортчи фаолияти билан танишиб олишингиз мумкин.