Спорт оламидаги қайноқ янгиликлар, қизиқарли маълумотлар билан «МОҚ хабарлари» информацион-кўнгилочар дастури ўз ишини давом эттирди.
Анъанага мувофиқ бадантарбия билан бошланадиган кўрсатувимиз давомида кун тарихига маълумотлар ва спорт оламидаги янгиликлар, шунингдек, маҳоратли каратэчимиз Садриддин Сайматов билан онлайн суҳбат билан давом этади.
Шунингдек, «Болалар саҳифаси»да кичкинтойлардан тенгдошлари учун янги челленж, «Олимпия ўйинлари афсоналари» рукнида эса машҳур Елена Исинбаеванинг фаолиятига назар ташлаймиз.