Сиз керакли нарсаларни дарҳол топа оласизми? Дазмолни ўчиришни унутмадингизми? Ишлаётганингизда кўпинча хато қиласизми?
Кўпчилик паришонхотирликдан азият чекади. Доимий «фикри жамланган» ҳолатда бўлиш уларга қийин экани мумкин.
Aгар бу сизда ҳам содир бўлса, хафа бўлишга шошилманг ва ўзингизда мавжуд бўлмаган касалликларни қидириб топинг.
Доимий паришонхотирлик, афсуски, йирик шаҳарлар аҳолиси учун характерлидир.
Ҳаётнинг шиддатли ритми, маълумотлар кўплиги, бошқалар билан узлуксиз ўзаро муносабат тананинг ҳаддан ташқари зўриқишига олиб келади.
Шу муносабат билан эътиборингизни қандай жалб қилишни ўрганишга ёрдам берадиган бир нечта машқни таклиф қилмоқчимиз.
Сиз ишни тезроқ бажара оласиз ва жузъий хатоларга йўл қўймасликни ўрганиш учун, уни қайта бажаришингиз шарт эмас. Кейинчалик муҳим нарсаларни кечиктиришни тўхтатиб, тўлиқ ҳаёт кечиришни бошлайсиз.
1. Битта вақт бирлигида – битта иш
Кўпинча бирваракайига бир нечта иш қиламиз: телефонда гаплашамиз ва кондиционерни созлашга ҳаракат қиламиз, ҳисобот тузамиз ва бир вақтнинг ўзида ижтимоий тармоқларда ёзишмалар олиб борамиз. Aммо кўп вазифалилик миямиз учун ғайритабиийдир. Концентрация – бу аниқ бир вазифага эътиборни қаратиш қобилияти. Ушбу қоидага мувофиқ кунингизни режалаштиринг.
2. Ўзингизни тингланг
Дафтарни олинг ва уйғонган пайтингиздан бошлаб ухлагунингизгача бўлган вақтни ёзиб чиқинг. Ҳафта давомида сиз учун энг самарали дақиқаларни ва диққатни жамлаш қийин дамларни белгиланг. Ҳафта охирида қайси соатда максимал фаол, қайси пайтда қийналишингизни аниқланг ва келажакда ушбу вақт учун барча муҳим вазифаларни режалаштиринг.
3. Фикрларингизни бошқаринг
Қийин вазифани бажараётганда нимани ўйлайсиз? Фикрларингиз доимо тўғри мақсадга йўналтириладими ёки бир вақтнинг ўзида бошқа нарса (кечки овқат учун нима пишириш керак, дугонангиз билан қачон учрашмоқчисиз, дам олиш кунлари болалар билан қаерга бориш ва ҳ.к.) ҳақида ўйлайсизми? Фикрларингиз мавзудан узоқлашганда, уларни кузатинг ва ўз жойларига қайтаринг. Aгар бундай машқларни мунтазам бажарсангиз, бир ҳафтадан сўнг натижани сезасиз.
4. Танаффус қилинг
Aввалига бу машқни будильник билан амалга оширган яхшироқ. Уни ярим соатга белгиланг. Ушбу ўттиз дақиқада иложи борича диққатни жамлаш ва топшириқ устида ишлаш керак. Будильник жиринглагандан сўнг, ўрнингиздан туриб, бориб чой дамланг. Беш дақиқадан сўнг, яна ишга киришинг. Ярим соатдан кейин яна танаффус қилинг. Миямиз дам олишга муҳтож бўлади ва буни ёдда сақлаб қолади.
5. Хотирангизни машқ қилинг
Хотирани ривожлантириш керак. Оралиқ такрорлаш (ёдланган ўқув материалини аниқ, доимий ўсиб борувчи оралиқда такрорлаш), ёдлаб олиш, шунингдек, мослашув машғулотлари яхши самара беради.
Манба: https://zen.yandex.ru/media/wikium/mojno-li-razvit-sposobnost-koncentrirovatsia-5e1db87cb477bf00ae04e91c