Ота-оналардан ўсмир фарзандлари тушгача ухлаши ҳақида кўп шикоятларни эшитамиз. Ота-онасига уй ишида ёрдам бериш ёки бирон бир фойдали машғулот қилиш ўрнига, болалари уйқуни хоҳлаши оналар ва оталарда ҳақли ғазабга сабаб бўлади.

Баъзида ота-оналар узоқ вақт ухлашининг сабабини билишади (масалан, қўлида телефон билан тунги билан суҳбатлашишдан) ва натижада улар эрта тонгдан болаларини атай уйғотишни бошлайдилар.

Aммо олимлар фикрича, барибир бундай қила кўрманг. Ўсмирлар хулқ-атвори уларнинг ривожланиш хусусияти ва замонавий дунё воқелигига бевосита боғлиқ.

Эрта ёшда (5-9 ёш) болалар дунёни ўрганишади ва шунга мос равишда кўплаб янги маълумотлар олишади. Кечки соат 9-10да улар аллақачон ухлашни хоҳлашади: мия ҳаддан ташқари зўриққан ва у дам олишга муҳтож. Таассуротлар билан тўла ҳолда ширин уйқуга кетишади.

Ўсмирлар онги эса бу борада бошқача. Нафақат ҳиссиётлар, балки уларнинг мияси турли ташвишлар билан тўла: биринчи муҳаббат, тенгдошлар билан муносабатлардаги муаммолар ва бошқалар. Эрта жинсий балоғат ҳам вазиятни янада кучайтириши мумкин. Бундан ташқари, кенг имкониятли гаджетлар ҳам ўз таъсирига эга. Уларнинг ёрдами билан бу ёшдаги бола дунёни билишни давом эттиради.

Ҳаётнинг шундай шиддатли суръати билан ўспиринлар танаси дам олишга муҳтожлигини вақт ўтиши билан англаш қийин. Улар шунчаки ёзишмалар ёки онлайн ўйинга чалғиб, вақтни бошқаришни йўқотадилар. Буларнинг натижаси – эрталабки узоқ уйқу.

Юқорида айтилганларга асосланиб, ўспиринни зўрлик билан уйғотмаслигингиз керак, деган хулосага келиш мумкин. Унга кун тартибини ўрнатишга ва вақтдан унумли фойдаланишни оқилона ўргатишга ёрдам бериш зарур.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/kinderchatt/daite-podrostku-pospat-5e6fd3c2c1b8d96d45cc2bb2