Ушбу усул тўрт босқичдан иборат:

1. Керакли мавзуни танлаш.
2. Ўзингизни ушбу мавзуни олтинчи синф ўқувчиларига тушунтирадиган ўқитувчи ўрнида тасаввур қилиш. Уни қизиқарли ва тушунарли қилишга ҳаракат қилинг.
3. Тушунтириш жараёнингизда камчиликларни топгач, манбага қайтиб, материални яхшироқ ўрганишга ҳаракат қилиш.
4. Aмалдаги атамаларни соддалаштириш орқали тушунтиришни такрорлашга ҳаракат қилиш

Фейнман техникаси

1-қадам

Керакли мавзуни аниқланг ва бўш вараққа ёзинг. Кейинчалик ушбу мавзу бўйича сиз билган барча нарсаларни ёзиб чиқинг. Ўсмирингиз тушунадиган қилиб ёзинг. Унинг сўз бойлиги ва идрок қобилияти катталарникидан фарқ қилишини унутманг.

Aввалига бу оддий бўлиши мумкин, айниқса ушбу материални яхши билсангиз. Aммо кейин қийинчиликларга дуч келишингиз табиий. Бу билимларингизда бўшлиқлар мавжудлиги ҳақида сигнал беради.

2-қадам

Қийинчиликларга дуч келсак, ўқиб-ўрганиш янада самарали бўлади. Мавзуни чуқурроқ ўрганишга киришамиз, муҳим нарсани унутган бўлсак, такрорлаймиз, тушунтириб беролмайдиган фикрларни тушунишга ҳаракат қиламиз. Билимларимизнинг чегарасини аниқ тасаввур қилсак, хато хавфини камайтирамиз ва муваффақият эҳтимолини оширамиз.

3-қадам

Ушбу элемент ҳақиқий машғулот пайтида юз беради. Сиз нимани билмаяпсиз? Қаерда ва нимада хато қилган эдингиз?

Aгар ушбу алгоритм бўйича мунтазам ҳаракат қилсангиз, бутун ёзувлар папкасини тўплайсиз. Вақти-вақти билан уларни кўриб чиқинг ва билганингиздан завқланинг.

4-қадам

Хўш, агар ниҳоят кўп нарсани билишингизга ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсангиз, тажриба ўтказинг. Билимингизни аниқ бирор кишига, яхшиси болага ёки ушбу мавзуда ҳеч нарсани тушунмайдиган одамга беринг. Билимларни етказиш қобилияти унинг сифатининг ҳақиқий кўрсаткичидир.

Фейнман услуби нафақат ўқитишнинг, балки янгича фикрлашни ўрганишнинг ажойиб усулидир. Бундан ташқари, ушбу техника бизни оддий нарсалар ҳақида гапиришга ўргатади.

Кейинги сафар бошқа одам билан суҳбатда у мураккаб, нотаниш сўзларни ишлатаётганини кўрсангиз, ундан гўё 12 ёш боладек маъносини тушунтиришини сўранг. Бунинг ёрдамида гап нима ҳақида кетаётганини яхшироқ тушуна бошлайсиз ва суҳбатдошингизга материални чуқурроқ ўрганишга ёрдам берасиз. Бундан ташқари, одамларнинг ўзи нима ҳақида гаплашаётганларини тушунмаётганини дарҳол пайқашни бошлайсиз.

Манба: https://interesno.co/myself/a4c6ca0476