Миллий олимпия қўмитаси карантин даврида мухлислар учун тақдим қилаётган «МОҚ хабарлари» информацион-кўнгилочар дастурининг навбатдаги сони эфирда.
Анъанага мувофиқ дастуримиз ўзбек спорти вакиллари томонидан намойиш этиладиган бадантарбия машқлари билан бошланади. Кўрсатув давомида кун тарихига оид ва ушбу санада туғилган машҳур инсонлар ҳақида қизиқарли маълумотлар билан танишиб оласиз. Зеро, бугунги санада машҳур спортчилар туғилган бўлса, бошқа бир афсонавий инсон дунёдан кўз юмган.
БМТ томонидан 3 июнь Бутунжаҳон велосипед куни деб эълон қилинган. Ушбу сана муносабати билан велосипед ва «Олимпия ўйинлари афсоналари» рукнида таниқли велоспортчи ҳақида тайёрланган лавҳа, қолаверса, Жисмоний тарбия в спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари билан спортчиларимизнинг қачон ва қай тартибда ўқув-машғулот йиғинларини бошлаши ҳақида онлайн суҳбат мазкур кўрсатувдан жой олган.