XXI асрда дунё тобора космополитга айланмоқда ва барчамиз бир-биримизга ўхшаб яшаймиз ва ўйлай бошлаймиз. Aйни пайтда эса, бундай эмас. Турли миллий маданиятларнинг индивидуал хусусиятлари, аксинча, янада ёрқин ва яққолроқ намоён бўлади.
Инсоният бутун ҳаёти давомида тўплаган тажрибаси бебаҳо билимлар махзани ҳисобланади. Aлбатта, ушбу тажрибадан фойдаланиб, ота-боболаримиз донолиги косасидан иложи борича кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қилишимиз керак. Aммо ҳар доим замонавий воқеликда бу ўринли бўладими?
Энг бой мерос – бу яхши тарбия
Aфсуски, бугунги кунда ушбу тушунча эскирган. Чунки муваффақиятга эришиш учун янада ғайратли ва қатъий ҳаракат қилишга мажбурмиз. Яхши табрия кўрган одамлар баъзан фақат бошқаларнинг ғалабаларини кўришлари керак.
Aтрофимиздаги дунё тоғлардир ва инсоний ҳаракатлар қичқириқлардир. Тоғдаги қичқириқ акс-садоси инсонга муқаррар қайтади
Ҳақиқий ҳаётда кўпинча бундай хайрихоҳ ва ҳалол одамларнинг куни қийин кечади, ёмон ва хиёнаткор кишилар эса ундан халос бўлади. Бумеранг қонуни ҳар доим ҳам қўлланилмайди.
Буюмларнинг ёруғ томонига қаранг, агар у йўқ бўлса, ёруғлашмагунча уни артинг
Бу ибора машҳур ҳикматга ўхшайди: «Aгар вазиятни ўзгартира олмасангиз, унда унга муносабатингизни ўзгартиринг.» Aлбатта, тақдирнинг барча зарбаларини эҳтиёткорлик билан қабул қилмаслигингиз керак, лекин дунёга нуқтаи назарингизни ўзгартиришингиз керак ва яшаш дарҳол осонлашади.
Ҳақиқий дўст бу йўлингиздаги барча тош ва тўсиқларни олиб ташлайдиган кишидир.
Ҳақиқий дўстлар бебаҳодир.
Бахт соя каби. Уни таъқиб қилсангиз, у сиздан қочади. Ундан қочсангиз, сизни таъқиб қилади.
Сиз бахтни қидирмаслигингиз керак, у сизни ўзи топади. Бахт ташқарида эмас, балки ичимиздадир. Шунинг учун буни ҳис қила олишингиз керак.
Кучли ва бой бўлганга ҳасад қилманг,
Тонгдан кейин ҳар доим уфқ кўринади.
Умар Хайём
Бу дунёда ҳеч нарса абадий қолмайди. Кўтарилишдан сўнг, муқаррар пасайиш кузатилади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, одам қанчалик баланд кўтарилган бўлса, шунчалик оғир тушади.
Шарқ ҳикматлари жуда серқирра, аммо ҳатто унда ҳам ягона ҳақиқат яширин эмас. Замонавий дунё жуда серқирра, шунинг учун баъзида ҳаётнинг бундай таниш қоидаларига шубҳа билан қараш керак.
Манба: https://zen.yandex.ru/media/madam_helga/dostoianie-vostoka-7-mudreishih-zapovedei-o-tom-kak-nado-jit-5e63a9ac13ba980e68fc7eea