Спорт ҳақида нафақат қўшиқлар, балки шеърлар ҳам битилган. Масалан, рус қўшиқчи ва шоири Николай Добронравовнинг бир нечта шеъри спортга бағишлаган.
Бугун сизга унинг «Спорт қаҳрамонлари» шеърини тақдим этмоқчимиз.

Осмон асли тафтли бўлади!
Қаҳрамонлар ҳақида ўшиқ куйлаймиз.
Спортда ёрқин яшамоқ лозим
Ва яна ҳалол ғалаба керак!
Одамлар борлиғи музлайди
Телеэкранлар ёришади…
Кутинг, ана, рекорд қайд бўлди!
Билинг, мақсад сари яқинмиз!

Спорт қаҳрамонларига қатъий ишонамиз.
Сув-ҳаводек ғалаба зарур …
Биз рекордлар истаймиз,
Жарангимиз янги номлар берур!

Жасоратли йўл қийин
Етакчиларга осонмас …
Биламиз: ғалаба нелигин,
Гар мўъжиза ярата олсак!
Ҳакамлар қаттиққўл бизга
Охир-оқибат, ишонинг менга.
Айтадилар: гўё биз санам
Олқишлашар: «Яша, азамат!»

Ғурур билан Олимпда юринг
Офтоб сари мукофотга интилинг.
Спорт гўзаллиги учун,
Бу гўзал Ватан учун!
Бизга ҳалол ғалаба керак
Бизга ёрқин ҳаёт керак!
Улар бизга қўшиқ битади, –
Осмон асли тафтли бўлади!

Спорт қаҳрамонларига қатъий ишонамиз.
Сув-ҳаводек ғалаба зарур …
Биз рекордлар истаймиз,
Жарангимиз янги номлар берур!