Бугун Ўзбекистон камондан отиш федерацияси Бош котиби Орхан Копадзе ҳамда таниқли дзюдочимиз Шаҳзодбек Собиров ўз таваллуд айёмини нишонлашмоқда.

Орхан Копадзе 1987 йил 29 май куни Фарғона вилоятида туғилган. Яқин йиллардан бери Олимпия спорт турларига кирувчи федерацияларимизда турли лавозимларда фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси Бош котиби сифатида иш юритмоқда.

Шаҳзодбек Собиров 1993 йил 29 май куни Хоразм вилоятида туғилган. Дзюдо бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, кўплаб Катта дубулға, Гран-при турнирлари ғолиб ва совриндори.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳар икки вакилимизни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, уларга сиҳат-саломат, узоқ умр ва омад тилаб қолади.