Карантин даврида спорт оламидаги қизиқарли лавҳаларни эътиборингизга ҳавола қилувчи “МОҚ хабарлари” информацион-кўнгилочар дастурининг яна бир сони хонадонингиз меҳмони.

Дастуримизнинг бугунги сонини ҳам анъанага мувофиқ бадантарбия машқлари ва кун тарихига оид қизиқарли маълумотлар билан бошлаймиз. Кўрсатувимиз давомида президентимиз бошчилигида коронавирусга қарши кураш, унинг иқтисодиётимизга келтираётган зарарини юмшатиш борасида олиб борилаётган дастурлар ҳақида лавҳа ўрин олган.

Шунингдек, дастур сўнгида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси вакилларининг онлайн машғулоти ва дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони, ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасини бошқариб бораётган грециялик Илиас Илиадис билан онлайн суҳбатни томоша қилишингиз мумкин.