Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси карантин даврида ўзбек спортининг ёрқин вакиллари билан ташкил қилаётган “Онлайн интервью” лойиҳасини давом эттиради. Дастуримизнинг бугунги суҳбатдоши бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бўлди.
Ҳасанбой суҳбат давомида профессионал боксдаги режалари, ҳиндистонлик Амит билан рақобати ва ҳаваскор боксдаги келажаги ҳақида мухлислар учун қизиқарли саволларга жавоб берди.