Миллий олимпия қўмитаси томонидан намойиш этилаётган “МОҚ хабарлари” информацион-кўнгилочар дастурининг навбатдаги сони хонадонингиз меҳмони.
Анъанага мувофиқ, бугунги дастуримизни бадантарбия машқлари ва кун тарихига оид қизиқарли маълумотлар билан бошлаймиз. Кўрсатув давомидан МОҚ раҳбарининг Олимпия спорт турлари бўйича федерацияларга бириктирилган масъул ташкилотлар билан ўтказган онлайн учрашуви ҳақида лавҳа жой олган.
“Онлайн интервью” дастурининг бугунги меҳмони таэквондо бўйича терма жамоамизга бир қатор истеъдодли ёш спортчиларни етиштириб берган Собир Назаралиев бўлади. Кўрсатув давомида шу ва бошқа қизиқарли лавҳалар билан танишиб борасиз.