1. Фикрларингизни тўғри ифода этинг. Суҳбат давомида одам фикрдан фикрга ўтишни бошлаганда, фикр аниқ ва моҳиятан баён этилмаганида, суҳбат бузилади. Aгар яхши суҳбатдош бўлишни истасангиз, нутқ қобилиятингизни машқ қилдиринг. Гўзал нутқ тузилиши ёрдамида қоғозда фикрингизни ифода этишнинг бундай содда усули ушбу маҳоратни оғзаки нутққа айлантиришда ёрдам беради.
2. Суҳбатлашаётган одамни доим диққат билан тингланг. Сўзлаб берувчини тинглашга аниқ қизиқиш билдирмайдиган, тез-тез аралашадиган ва баъзида гапиришга имкон бермайдиган киши билан ким суҳбат қуришни истайди? Тўғри, ҳеч ким. Шунинг учун зериксангиз ҳам суҳбатдошнинг нутқларига доимо қизиқиш кўрсатишни одат қилинг. Ёдингизда бўлсин, ўзингизга қандай муомала қилишни хоҳласангиз, бошқа одамга ҳам шунчалик ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз керак.
3. Хотирангизни машқ қилинг. Бу, шубҳасиз, билимингиз ва тафсилотларга эътиборингизни жалб қилган ҳолда суҳбатга ёрдам беради.
Ҳар куни қисқа хулоса ёзишга ҳаракат қилинг ёки янги маълумотларни оғзаки такрорланг. Бу хотирангизни ва умуман мияни сезиларли даражада яхшилайди.
4. Сафсата сотманг. Лўндалик ва суҳбатнинг соддалиги ҳар қандай суҳбат давомида қадрланадиган иккита фазилатдир. Безакдор ва сийқаси чиққан иборалар, чет эл ёки вулгар сўзларни ишлатиб, ақллилик қилишга ҳаракат қилманг, шунда атрофингиздагиларни жалб қила оласиз.
5. Танқид қилманг. Ҳазил қилманг. Ёдингизда бўлсин, инсоннинг маданияти асосан бошқа одамларни мазах қилмаслик қобилиятига боғлиқ ва шу билан ўзини юқори кўтаришга ҳаракат қилади.
6. Сохта хушомадгўйлик қилманг. Тилёғламалик, айниқса муваффақиятли одамларга мурожаат қилганда, чинакам ночор кўринади. Aммо самимий ва чин юракдан айтилган содда сўз ҳаммага ёқимли бўлади.
7. Суҳбатдошнинг манфаатларини ҳисобга олинг. Суҳбат «сўниб» кетганда, уни қизиқтирган лаҳзалар ҳақида суҳбатни бошлаш билан унга жонлантиришингиз мумкин. Одамлар ўз ишларига кўпроқ қизиқиш билдиришади, шунинг учун ушбу маслаҳатларга эътибор беринг.
8. Шахсий мавзулар – жамиятдаги суҳбат учун тақиқ. Бу ноўрин, ёмон хулқ ва тарбиясизлик белгиси.
9. Ўз билимингиз билан мақтанманг. Ҳатто бирон бир соҳада мутахассис бўлсангиз ҳам, бу билан мақтаниш ва кам маълумотга эга суҳбатдошни уялтириш учун сабаб бўлмайди. Ишонинг, агар сизда билимдан ташқари камтарлик ҳам бўлса, кўпроқ ҳурматга лойиқ бўласиз.
10. Қўполликка қўпол жавоб қайтарманг. Ҳеч қачон овозингизни кўтариб ёки сизни ҳақорат қилган одам даражасига тушиб, гаплашмаслигингиз керак. Эсингизда бўлсин, қадр-қимматни сақлаш ҳар доим жуда муҳимдир.
11. Суҳбатдошнинг нутқидаги хатоларни тузатманг. Бу иккала – грамматик ва талаффуз хатоларига ҳам тегишли. Буни сезмагандек тутинг.
12. Керак бўлса, фикрингизни билдиринг. Суҳбатдошнинг ҳар бир такрорлаган луқмасидан кейин фикрингизни тиқиштиришга уринманг. Фикрингизни ифода этишнинг ҳар доим ҳам зарурати йўқ, айниқса, сиз гаплашаётган одамни хижолат ёки хафа қиладиган ҳолларда.
13. Болаларни сергак ва сабрли бўлишга ўргатинг. Хотирани ва эътиборни ривожлантирадиган болалар фаолиятини рағбатлантиринг. Мактабда ёки пиёда нима кўрганларини айтиб беришларини сўранг. Келажакда фарзандингиз атрофидаги дунёга қизиқиш одатини ривожлантиради ва бу яхши суҳбатдошнинг фазилатидир.
Манба: https://lifehacker.ru/kak-stat-horoshim-sobesednikom/?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com