Уйда ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида тўртта девор ичида ишлашга тўғри келганда, юқори маҳсулдорликни сақлаб қолиш жуда қийин. Aфсуски, эндиликда ҳамма ҳам масофадан ишлашдан офисга ўтиш имконига эга эмас. Aгар улардан бири бўлсангиз иш жараёнига муносабатингизни қайта кўриб чиқинг. Ушбу мақолада сизга 5 та оддий қоидани жамладик. Улар иш кунида роҳатланишингизга ёрдам беради ва тушкунликка тушсангиз сизни қўллаб-қувватлайди.
1. Юзингизни совуқ сув билан ювинг
Таъсир қилувчи омиллар энг кучли воситалардан биридир. Ювиниш эса шунчаки юздаги кўплаб рецепторлар мавжудлиги сабабли кучли таъсир қилувчи хусусиятга эга. Бу ретикуляр шаклланишни, мия ишини қўзғатадиган ва инсоннинг тетиклашиши учун жавобгар мия томирининг махсус бўлимини фаоллаштиради.
2. Хонани шамоллатинг
Самарали ишлаш учун мияга кислород керак. Шу сабабли, мунтазам уйда ишлаётганингизда, хоналарни шамоллатишни унутманг. Тоза ҳаво нафақат тетиклантиради, балки иш жараёнидаги чекланган жойда бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради. Иссиқ ҳавода балконга чиқинг, қишда эса кунига икки марта бир неча дақиқа давомида дарча ёки деразани очинг.
3. Вазифаларни ўзгартириш
Мия дам олиш ва оғир юкдан бўшашишга муҳтож. Шунинг учун катта вазифалар орасида кичик 15 дақиқалик танаффус қилиш жуда муҳимдир. Масалан, тамадди учун боришингиз, озгина дам олишингиз, ҳордиқ берувчи душ қабул қилишингиз ёки шунчаки бошқа машғулотларга ўтишингиз мумкин. Судоку ёки кроссвордли жумбоқ ечиш учун беш дақиқа вақт сарфланг. Шу тарзда мияни бўшатасиз ва хотирани машқ қилдирасиз.
4. Лимон ва ялпизли сув ичинг
Сизнингча, қаҳвадан бошқа ҳеч нарса тетиклаштирмайдими? Эҳтимол. Aммо қаҳва меъёрида истеъмол қилиниши керак. Агар аллақачон меъёрдаги миқдорни ичган бўлсангиз-у, лекин ҳали ҳам бардамлашишингиз лозим бўлса, лимон ва ялпизли сувни синаб кўринг. Уни хоҳлаганча ичишингиз мумкин. Бунинг учун оддийгина ялпиз ва лимонни идишга солинг ва қошиқ билан эзинг. Қайнатилган сув қуйинг, аралаштиринг ва 15 дақиқага қолдиринг. Ихтиёрий равишда занжабил ёки муз бўлакларини қўшинг.
5. Ҳавони намланг
Уйдаги кондиционерлар, иситгичлар ва батареялар қулай шароит яратибгина қолмай, балки ҳавони қуритиб қўяди. Бу нафас олиш тизими ва теримизга салбий таъсир қилади. Ҳаво намлагичи бундай вазиятда зарарли таъсирни йўқотишга ёрдам беради.
Ўзингизни яхши ҳис қилиш учун хонани мақбул намлик даражасида сақлаш керак. Меъёр 40 дан 60 фоизгача намлик ҳисобланади. Ҳарорат қанча паст бўлса, мос равишда ҳаво намлиги ҳам паст бўлади. Намлик етишмаслиги билан нормадан четга чиқиш танага жиддий зарар етказиши ва фаровонлигингиз ва соғлиғингизга таъсир қилиши мумкин, чунки қуруқ ҳавода жуда кўп чанг зарралари ва зарарли бактериялар мавжуд.
Манба: https://lifehacker.ru/kak-soxranyat-bodrost-i-energiyu/?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com