МОҚ хабарлари информацион-кўнгилочар дастурининг навбатдаги сони хонадангиз меҳмони. Бугун дастуримиз орқали сизларга қизиқарли маълумотларни бериш қаторида спорт оламида кун тарихига оид энг ёрқин воқеликларни ёд оламиз. Аввало, кунни бадантарбия машқлари билан бошлаймиз.

Сўнгги қўнғироқ ҳаётимизнинг унутилмас кунлардан бири бўлади. Инсон шу кундан катта ҳаётга қадам ташлайди, десак янглишмаган бўламиз. Ҳар қанча ғалати туйилмасин, замоннинг бугунгидек вазиятга келиб қолиши сабаб мактаб ўқувчилари учун ўтказиладиган сўнгги қўнғироқ тадбири ҳам кўп жойларда онлайн ташкил қилинишига тўғри келди.

Бундан роппа-роса 15 йил муқаддам бутун дунё ОАВларининг бугунги бош саҳифасида Истанбулда рўй берган мўжиза ҳақида бонг урилган эди. У қандай воқеа эканлиги, ўзбек ва жаҳон спортидаги сўнгги янгиликлар шунингдек, бугунги сана билан боғлиқ бошқа қизиқарли маълумотлар билан ушбу сонимизда танишиб оласиз.