Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳикматиллоҳ Тўраев ва боксчимиз Шунқор Абдурасулов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ҳикматиллоҳ Тўраев 1995 йил 25 май куни Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. Дзюдо бўйича Гран-при ва Катта дубулға турнирларининг ғолиб ва совриндори. Айни пайтда -73 кг вазн тоифасидаТокио Олимпиадасига йўлланма берувчи поғонада турибди.
Шунқор Абдурасулов 1998 йил 25 май куни Тошкент вилоятида туғилган. 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида бокс -60 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган.
Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни бугунги таваллуд куни билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.