Сир эмаски, оғир атлетика ҳам Олимпия ўйинлари дастурига кирган спорт турлари орасида ўзининг жозибаси билан ажралиб туради. Супачага чиққан полвонларнинг маҳоратлари эса томошабинни бевосита ҳайратга солиши, шубҳасиз. Олимпия ўйинлари ўз тарихида бир биридан кучли паҳлавонларга гувоҳ бўлган. Ушбу видеолавҳада сизларга Олимпия ўйинлари тарихидаги энг кучли оғир атлетикачиларнинг чиқишини ҳавола қиламиз. Эслатиб ўтамиз, мазкур кучли ўнлик Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тузиб чиқилган.