Қиличбозлар онлайн машғулотларни давом эттиришмоқда
Маълумки, ҳозирги карантин даврида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзолари ҳар кунги бадантарбия, умумий жисмоний тайёргарлик юкламалари ва қиличбозлик машғулотларини уй шароитида бажаришмоқда.
Улар мунтазам машғулотларни онлайн, яъни масофавий тизимда қиличбозлик Миллий терма жамоаси мураббийларининг кўрсатмалари ва кузатувлари остида аниқ белгиланган режа асосида олиб боришмоқда.
Қиличбозлар асосан бир кунда икки марта, яъни эрталабки ва кечки пайтда бажариладиган машғулотларни амалга ошириб, уларни албатта видеоҳисобот шаклида ёзиб боришади.
Сизнинг эътиборингизга қиличбозлик бўйича Миллий терма жамоасининг рапира йўналишидаги спортчилари ва мураббийларининг биргаликда онлайн тизимида олиб бораётган кечки машғулотларидан видео лавҳа ҳавола этмоқдамиз. Мазкур машғулот давомида қуйидагилар иштирок этишди:
Кечки пайтдаги машғулот. Рапира
Спортчилар;
1. Шарипов Халилулло
2. Молина Ильяс
3. Парпиева Мадина
4. Гедикли Илайда
Мураббийлар;
1. Нугуманов Данияр
2. Соборов Аброр
3. Традори Алессандро
4. Халмуратов Жанибек.
Ўзбек қиличбозлари барчани карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб, уйда бўш вақтларини спорт билан мазмунли ўтказишга чорлайди.
Биз сиз билан коронавирусни биргаликда енгамиз!
ЎзҚФ Матбуот хизмати