#ваҳимасизкарантин

 

Спортчи- қиличбозлар онлайн машғулотларни давом эттиришмоқда!

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзолари ҳар кунги бадантарбия, умумий жисмоний тайёргарлик юкламалари  ва қиличбозлик машғулотларини уй шароитида бажаришмоқда. Улар мунтазам машғулотларни онлайн, яъни масофавий  тизимда қиличбозлик Миллий терма жамоа мураббийларининг кўрсатмалари ва кузатувлари остида аниқ белгиланган режа асосида олиб боришмоқда.

Ўзбек қиличбозлари барчани карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб, уйда бўш вақтларини спорт билан мазмунли ўтказишга чорлайди.

 

Биз сиз билан коронавирусни биргаликда енгамиз!

ЎзҚФ Матбуот хизмати