Товуқ филесини серсув, юмшоқ ва мазали тайёрлаш мумкин! Бугун сизларга ушбу ноодатий таом рецептини осиёча масаллиқлар билан қандай пиширилишини намойиш этамиз.

Бизга нималар керак: товуқ — 400 г; асал — 2 ош қошиқ; соя соуси (таъбга қараб, аччиқроғини қўшишингиз мумкин) — 3 ош қошиқ; хантал — 3 ош қошиқ; саримсоқ — 2 дона;

Қандай пиширилади?

1. Товуқ филесини ювинг ва қоғоз сочиқ билан қуритинг.
2. Aлоҳида идишда мариновка тайёрланг: соя соуси, асал, хантални майда тўғралган саримсоқ билан аралаштиринг. Тузлаш керак эмас, чунки соя соуси уни ўрнини яхши босади.
3. Филе маринадини ёпинг ва 30 дақиқага қолдиринг (агар керак бўлса, узоқроқ).
4. Кейин филени пишириладиган пишириқ учун мўлжалланган қўлқопга жойлаштирамиз ва қолганини маринад билан тўлдирамиз. Махсус қўлқопни ўраймиз ва уни пичоқ ёки тишковлагич ёрдамида тешиб қўямиз.
5. Олдиндан қиздирилган печда 30 дақиқа давомида 180 даражада пиширамиз.
6. Тайёр бўлгач, чиқариб оламиз, қўлқопни йиртамиз (фақат соус оқмаслиги учун) ва яна 10 дақиқа печга қўямиз.
Тайёр филе порцияли қисмларга бўлинади. Таъбга кўра ҳар қандай гарнир ёки салат билан дастурхонга тортишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!