МОҚ хабалари информацион-кўнгилочар дастуримизнинг яна бир сони хонадонингиз меҳмони.

Бугун дастуримизни анъанага мувофиқ бадантарбия машқлари билан бошлаймиз. Кўрсатув давомида кун тарихига оид қизиқарли маълумотлар, ушбу санада туғилган таниқли инсонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

Шунингдек, опера ишқибозлари Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновдан “Майсаранинг иши” операсининг тарихи ва унинг энг машҳур ариясидан жонли ижрони томоша қилишлари мумкин. Қолаверса, Рио-2016 Олимпия ўйинларида янгиланган жаҳон рекордларини яна бир бор эслаб ўтамиз.