Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан намойиш этилаётган “МОҚ хабарлари” информацион-кўнгилочар дастурининг навбатдаги сони хонадонингиз меҳмони.
Ушбу дастуримиз 15 май санасида туғилган таниқли инсонлар, кун тарихига оид эътиборли воқеликлар ва бадантарбия машқлари билан бошланади. Шунингдек, кўрсатув давомида боксчиларимизнинг техник-тактик ва жисмоний салоҳиятларини ушлаб туриш учун ўтказган онлайн машғулотларидан бири, 2012 йил ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилган маҳобатли Лондон Олимпия стадионининг қурилиши тасвирланган 2 дақиқалик тезлаштирилган ролик ва бошқа қизиқарли маълумотларни томоша қилишингиз мумкин.