Бугун велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская ўзининг 40 ёшини қарши олмоқда.
Забелинская Ольга Сергеевна 1980 йил 10 май куни Россия Федерациясининг Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) шаҳрида таваллуд топган. Велошоссе бўйича Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори. Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ольга Сергеевна 2019 йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида зафар қучиб, Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ольга Забелинскаяни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.