ТАБРИК
9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси ушбу қутлуғ кунда барча фаҳрийларимиз ҳамда азиз юртдошларимизни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайди!
Бугун Иккинчи жаҳон урушида қозонилган шонли ғалабага 75 йил тўлди. Фашизмга қарши урушда қўлни-қўлга бериб, мардонавор жанг қилган, оғир, машаққатли дамлар ва мусибатларни бошидан кечирган матонатли қаҳрамонлар, Ватанни ҳимоя қилишда ўз жонини қурбон қилган мард ўғлонлар хотираси ҳамиша ёдимизда. Халқимиз орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизнинг жасорати ҳеч қачон унитилмайди.
Ҳамиша юртимиз узра мусаффо осмон, ер юзида тинчлик ва дўстлик барқарор бўлсин!
*********************************
Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.
Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.
То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан, эй, она халқим!
Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!
Хуршид Даврон
ЎзҚФ Матбуот хизмати
