Кулгили туюладиган бу ибора аслида илмий асосга эга.
Кореялик бир гуруҳ олимлар пайпоқ ухлаб қолиш тезлигига ва қанчалик қаттиқ ухлашингизга ижобий таъсир қилишини аниқладилар. Бунинг сабаби танангизнинг терморегуляцияси.
Бедор пайтида танангиз 37 даража ҳароратни ушлаб туради. Aммо ухлаш вақтида тана ҳарорати 1,2 ℃ га тушади. Ушбу пасайиш ухлаб қолиш нейробиологиясида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ҳароратингиз қанчалик тез пасайса, тез ухлаб қоласиз.
Танадаги ҳароратни тартибга солиш тери қон томирлари туфайли содир бўлади. Aгар унинг атрофи иссиқ бўлса, марказий асаб тизими томирларнинг кенгайишини буюради. Шундай қилиб, танадан иссиқ қон кўпроқ тери юзасига яқинлашади ва жараёнда совийди. Паст ҳароратларда тананинг ҳаракати аксинча. Мия томирларга торайиш учун буйруқ беради. Шундай қилиб, тери юзасида қон оқими чекланади.
Бу жараёнда тананинг энг самарали иссиқлик алмашинувчиси бўлган кафт ва товон муҳим рол ўйнайди. Тукларнинг йўқлиги, шунингдек, улар уйқуда кўпинча очилиб кетиши, кафтлар ва оёқлар тана ҳарорати «созланишида» айниқса муҳимдир. Тадқиқотчилар оёқларнинг исиши ва шунга мос равишда томирлар кенгайиши, тана ҳарорати пасайиши тезроқ содир бўлишини, бу эса ухлашга ёрдам беришини айтишади. Бунга оёқларни илиқ сувда иситиш ёки пайпоқ кийиш орқали эришиш мумкин. Aгар оёқларингиз иссиқ бўлишини хоҳламасангиз, табиий, ҳаво ўтказадиган матолардан тикилган пайпоқларни танланг.
Тадқиқотчилар жамоаси пайпоқнинг неврологик таъсирини ҳам тахмин қилишди. Бунинг сабаби мия ичида ўзига хос «термометр» гипоталамуснинг преоптик соҳасида жойлашган иссиқликка сезгир нейронлар (WСН) ётади. Таъкидланишича, агар тана ва оёқ-қўл ҳароратидаги фарқ юқори бўлса, улардаги импульсларнинг ўтиш тезлиги ҳам юқори бўлади.
Ушбу нейронларнинг кўпайиш тезлиги чуқур уйқу босқичида ортади ва уйғонишдан олдин аста-секин камаяди деган фараз мавжуд. Бунинг сабаби ва оқибати нима эканлигига илмий далиллар йўқ. Назарияга кўра, нейроннинг бу тури уйқучанлик ва қанчалик тиниқиб ухлашингизга таъсир қилади. Aгар шундай бўлса, ётишдан олдин пайпоқ кийсангиз, нейронлар ишлашини осонлаштирасиз.
Манба: https://lifehacker.ru/son-v-noskax/