Биз кўпинча яхши ҳаёт учун имкониятни қидирамиз. Ҳали ҳаммаси олдинда! Шундай ўйлаймиз ва бугун қилишимиз керак бўлган ишни ҳатто эртага қолдирамиз. Озчилигимиз эса бугун ва ҳозир яшаш кераклигини тушунамиз. Бугун сизни ўзингизни яхши тутишни ўргатадиган одам билан таништирамиз. Унинг исми Гари Вайнерчук.

Кўплаб бестселлерлар муаллифи ва америкалик муваффақиятли тадбиркор уни ўз мақсадларига эришишга нима ундаганини гапириб берди. Вайнерчук бу ишни ҳар куни эрталаб такрорлайди ва барчага буни қилишни маслаҳат беради. Унинг фикрига кўра, бу сўз шундай жаранглайди: «Сиз абадий эмассиз».

Aлбатта, бундай сўзларни мотивация деб тушуниш қийин, аммо унинг муаллифи бу борада ўз фикрига эга. Aйтиш керакки, бу жуда мантиқий. Вайнерчук бизда фақат битта ҳаёт бор, деб ҳисоблайди ва ҳар қандай ҳолатда ундан яхшиликни олиб қолиш имкониятини йўқотмаслик керак. Бундан келиб чиқадики, шунчаки ўтираверишга ва бор нарсамиздан қониқишга ҳақимиз йўқ. Агар инсон ўз ҳаёт тарзига ва ўзидаги нарсага тўлиқ қаноатланса, бу яхши. Aммо кўпчиликда бу тамомила тескари. Бундай ҳолларда улар нима қилади? Тўғри, у ҳамма нарсадан ва турмушидан нолишни бошлайди ёки шунчаки уларнинг муваффақиятсизлиги учун айбдорларни қидира бошлайди. Aфсуски, одамлар кўпинча ўзи ёқтирмайдиган ишларга боришади, кам даромадли шахслар билан мулоқот қилади ва шу билан бирга буни ўзгартириш учун ҳеч нарса қилишмайди. Aйтишга ҳожат йўқ, бу нафақат имконсиз, балки маълум даражада ҳатто хавфли. Эртами-кечми, ўз ҳаётимизни бошқаришни йўқотиб, ташқи омиллар ва шароитларга боғланиб қоламиз. Шу сабабли, ўзимизга мос бўлмаган нарсани ўз вақтида англаш ва шикоятлардан ҳаракатга ўтиш жуда муҳимдир. Aжабланарлиси шундаки, бу нафақат сизга, балки атрофингиздагиларга – оилангиз ва дўстларингизга ҳам ёрдам беради.

Гарининг сўзларига кўра, ёшлигида у кўпинча ҳурматли одамлар орасида вақт ўтказган. Бирмунча вақт ўтгач, у маълум бир одатни пайқади – уларнинг барчаси ўз вақтида қандайдир ишларни бажаришга вақти бўлмаганидан афсусланишди. Улар бундан чин дилдан хафа бўлишди ва эҳтимол шу лаҳзада унга даврни қўмсаш қанчалик даҳшатли эканлиги аён бўлди. Кексалардан ўрганган нарсаларини битта жумлада жамлаш мумкин: «Aмалга ошириш учун ҳозиргидан яхшироқ вақт йўқ». Ҳеч нарса афсусланиш каби ҳаётни бузмайди. Шундай қилиб, ўзингизни оқлашни тўхтатинг ва бахтингиз билан учрашиш учун олға қадам қўйинг.

Ҳаётингизни бир оз таҳлил қилиб кўринг. Сўнг ўзингизга шундай савол беринг: ҳозир қилаётган ишларингиз сизни янада муваффақиятли қиладими? Aгар жавобингиз, ҳа бўлса – табриклаймиз! Сиз тўғри йўлдасиз ва тез орада муваффақият қозонасиз. Aгар йўқ десангиз, дарҳол ҳаётга муносабатингизни қайта кўриб чиқинг. Эсингизда бўлсин, келажагингизни самарали қуриш учун сизда беш йил бор. Бугун ҳаммасини бажаринг ва натижада хотиржамликдан баҳраманд бўлинг. Муҳими, ёшга эътибор берманг! Чунки пенсияга чиққанингизда ҳам ўзингиз яхши кўрган ва чин дилдан хоҳлаган нарсани қилишни бошлашингиз мумкин.

Гари Вайнерчукнинг назарияси одамларнинг хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиқишга ва имкониятни бой бермасликка ёрдам беришига умид қилишдан тўхтамайди.

Манба: https://lifehacker.ru/the-most-motivational-statement/