#ваҳимасизкарантин

Андижонлик қиличбоз спортчилар уй шароитида машғулотларни давом эттиришмоқда!

Ҳозирги вақтда республикамиз вилоятлари, Қорақалпоғистон республикаси ҳамда Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимидаги барча спорт таълим муассасаларининг қиличбозлик йўналишида шуғулланувчи спортчи ва мураббийлар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўз уйларида масофавий машғулотларни давом эттиришмоқда.

Жумладан Андижон шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари - ёш қиличбозлар ҳам ўз мураббийлари Ойбек Соипов томонидан онлайн тизимда олиб борилаётган умумий жисмоний тайёргарлик машқлари ва қиличбозлик бўйича машғулотларда фаол қатнашишмоқда.

Андижонлик қиличбозлар барчани карантин қоидаларига амал қилиб мунтазам равишда бадантарбия ва спорт билан шуғулланишга чорлайди.

Уйда қолинг, биз биргаликда коронавирусни албатта енгамиз!

ЎзҚФ Матбуот хизмати