Ҳурматли ва азиз ҳамкасбимиз Салим Киргизбаевич,
Сизни қутлуғ таваллуд айёмингиз – 70 ёшингиз билан чин юракдан табриклаймиз! Биз каби барча дўстларингиз, ҳамкасбларингиз Сиз билан доимо фахрланамиз!
Сиз ўзингизга хос бўлган юксак фазилатлар – ҳалоллик, меҳр-оқибат ва меҳнатсеварликни кўплаб шогирдларингиз, фарзандларингиз ва набираларингиз қалбига сингдира олганлигингиз ҳар қандай таҳсинга
лойиқдир!
Сиз Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясидаги раҳбарлик фаолиятингизда ўзбек спортининг ривожланишини таъминлаб бера оладиган йирик ташкилотчи эканлигингизни намойиш эта олдингиз! Яратганга шукроналар айтиб, табаррук 100 ёшингизда ҳам дўстларингиз номидан табриклаш бахтини Аллоҳдан сўраб қоламиз!
Чуқур самимият билан:
Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси
Комилжон Худойберганов,
Фахрийлар орасида эркин кураш бўйича 3 карра жаҳон чемпиони Александр Истомин,
Олимпия ўйинлари чемпионлари ва совриндорлари, Жаҳон чемпионлари Собир Рўзиев, Руфат Рисқиев, Светлана Бабанина, Лариса Павлова,Оксана Чусовитина, Ришод Собиров, Артур Таймазов . . .
Турон академияси академиги Шавкат Тўлаганов, профессор Маҳмуд Аҳмадов, профессор Фикрет Каримов, профессор Лев Югай, Олимпия шон шуҳрати музейи директори Гулноза Аҳмадалиева.