Дарҳол белгилаб қўйинг. Ушбу мақола масофадан бизнес жараёнларини яратишда сизга ёрдам бермайди. Aксинча, бу масофавий моделнинг аллақачон ўрнатилган формати билан, аввало, ишнинг самарадорлигини қандай сақлаш бўйича баъзи оддий маслаҳатлар билан таништиради. Aгар ташкилот иши сизга нисбатан оғриқсиз масофавий ишлашга ўтишга имкон берса ҳам бу барча ходимлар ва менежмент учун янги тажриба. Унга мослашиш унчалик осон эмас ва бу менежментнинг фаол иштирокини талаб қилади.
1. Уйда «офис» ташкил қилиш
Концентрация учун ҳар қандай одам иш ва шахсий майдонга эга бўлиниши керак. Ушбу масалага ходимларга ғамхўрлик қилиш билан ёндашиш муҳимдир. Уйда иш жойини жиҳозлаш учун зарур барча нарсалар бўлса, жамоа билан гаплашинг. Эргономик мебелнинг мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга. Aгар ходимда уйда ишлаш учун қулай стол ва стул бўлмаса, уни офисдан етказиб бериш тавсия этилади. Ноқулай жойдан жисмоний чарчаш самарадорликка таъсир қилади. Бундан ташқари, муайян иш учун махсус ускуналар керак. Ҳужжатлар алмашинуви учун принтер ва сканерлар, кучли компьютер технологиялари, турли профессионал ускуналар лозим бўлади. Ушбу манбаларни тақдим қилмасдан, баъзи бир асосий ходимларнинг иши жуда мураккаблашиши ва шунчаки тўхтаб қолиши мумкин.
2. Масофадан ишлаш форматини ўрганиш керак
Вазифаларни тақсимлаш орқали битта офис бўш жойида мулоқот қилишга одатланган гуруҳ енгил ва осонликча «ажратиб» олинишини ва мустақил ишлашни бошланишини кутмаслик керак. Ишнинг янги форматини синчковлик билан кўриб чиқиш ва энг муҳими, уни барча ҳамкасблар билан муҳокама қилиш керак. Aгар онлайн-платформаларни уласангиз, улардан фойдаланиш бўйича тренингларни ўтказиш жуда муҳимдир. Масофадан ишлашда иш оқимини яратишга ёрдам берадиган барча рақамли ечимлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Жисмоний қўнғироқлардан онлайн конференцияларга ўтинг. Aгар бюджет ва вақт имкон берса, CRM тизимларини жорий қилиш масофадан туриб ишлашни соддалаштиради ва самарадорлигини оширади.
3. Одамлар саломатлиги биринчи ўринда
Кўпгина компаниялар, эҳтимол, барча ходимларни масофадан иш форматига тўлиқ ўтказа олмаслигини тушуниш муҳимдир. Ишлаб чиқариш ёки, масалан, маълум бир хизмат бўлса, ходимларнинг бир қисми ҳали ҳам офисга боришга мажбур бўлади. Хавфсиз яшаш, ҳаракатланиш ва хонада ишлашни таъминлаш керак. Жойларни мунтазам равишда дезинфекциялаш, ишчиларни хавфсиз транспорт билан таъминлаш бирламчи вазифа саналади.
4. Иш жадвали керак!
Офиснинг йўқлиги ва шунга мос равишда иш кунининг тугашини ҳис қилиш кечаю-кундуз ишлашга айланмаслиги керак. Иш жадвали барча ходимларингиз билан келишилганини эсланг. Масофадан ишлаш пайтида ҳам уни сақлаш керак. Одамларнинг шахсий ҳаёти ҳақида унутманг. Бирор кишининг мулоқотга кириш имкони борлиги, иш вақтидан ташқари ҳамкасбларини безовта қилиш мумкинлигини англатмайди.
Жамоа руҳини сақлаб қолиш ва жамоада алоқани қўллаб-қувватлаш учун «онлайн» форматда ҳамкасбларнинг режалаштирилган учрашувларини ташкил этишга ҳаракат қилинг. Ходимлар ўртасида дўстона ва алоқа муҳитини сақлаб қолиш учун норасмий видео учрашувлар, онлайн бизнес-ланч ва бошқа ечимларни ташкил қилинг.
5. Мулоқот, мулоқот ва яна бир марта мулоқот
Эсингизда бўлсин, муносабат нафақат ходимлар ўртасида, балки менежмент билан ҳам муҳимдир. Офисда ишлаётганда, ҳамма йиғилишларда мунтазам учрашади, раҳбарнинг хонаси ҳар доим очиқ. Масофадаги иш форматида раҳбарият ва ходимлар ўртасидаги алоқа йўқолиши мумкин. Коллектив видеоконференцияларда менежментнинг иштирокини рағбатлантиришга ҳаракат қилинг. Ходимлар раҳбарият ҳали ҳам ёнгинасида ва ишни бошқараётганини якдиллик билан кўришлари керак.
Карантиннинг психологик босими ва унинг натижасида жамоангизда юзага келган инқирозни унутманг. Aхборот ва келажакдаги иш стратегияси билан бўлишишга ҳаракат қилинг. Жамоа компания қаерда ҳаракатланишини тушуниши, бунда фаол иштирок этиши ва энг муҳими, қўйилган қадамларнинг тўғрилигига ишониши керак. Ходимларнинг фикр-мулоҳазаларини олишга ва кўриб чиқишга ҳаракат қилинг. Aйниқса, инқироз даврида. Ишингиз учун олишингиз мумкин бўлган қимматли маслаҳатларга қўшимча равишда, қаерда ва қандай қилиб ҳамкасбларингизнинг ишини енгиллаштириш ва яхшилашни тушунишингиз мумкин.
Манба: https://incrussia.ru/specials/kak-sohranit-effektivnost/