“Apple” ўз фойдаланувчилари ҳаётини енгиллаштиришга қарор қилди ва iOS 13.5 бета версиясига коронавирус янгиликларига оид бир нечта янги функцияларни қўшди.
Сўнгги икки ой ичида ҳаётимиз тубдан ўзгарди, турли хил гаджетлар ёрдам берадиган янги шароитларга мослашишимиз зарурати туғилди. Aммо одамлар барибир муаммога дуч келишмоқда. Энди ниқоб тақиш шарт экан, турли хил ноқулайликлар юзага келяпти. Масалан, iPhone ўз эгасини таний олмаяпти ва телефонни қулфдан чиқаришни «рад этади».
Контактларни кузатиш
Биринчи ўзгариш шундаки, Google ва Apple соғлиқни сақлаш хизматлари томонидан яратилган дастурлардан фойдаланганда Android ва iOS қурилмалари ўртасида мосликни таъминлаш учун дастур интерфейсларини (API) биргаликда жорий этади. Бугунги кунда контактларни кузатиш пандемияни олдини олишнинг самарали усулларидан биридир. Шунингдек, Apple компанияси “Apple Maps”га коронавирусга қарши тест жойини қўшди.
Face ID
Энди “iOS”нинг сўнгги бета-версиясида экран паролни киритиш учун дарҳол клавиатурани кўрсатади, шунда кўчада iPhone фойдаланувчиси ниқобни ечишга мажбур бўлмайди.
FaceTime
FaceTime интерфейсини ўзгартиради ва гуруҳ видео конференциялари учун қулайроқ бўлади. Илованинг ўзи “Zoom” ва “Google Meet”га ўхшайди ва фойдаланувчи барча суҳбатдошларини кўра олади.