Бугун сиз билан ёрқин, хушбўй, ҳазми енгил ва айни пайтда тўйимли нонушта рецептини баҳам кўрамиз. Ушбу таом ҳадеб қовурилган тухумдан безор бўлганлар ва янги, шунингдек, ғайриоддий нарсаларни хоҳлайдиганларга ёқади. Бугунги таомимиз араб ошхонасидан келиб чиққан ғайриоддий «шакшука» деб номланади.

Таркиби: 1 пиёз; 1 бўлғор қалампири (иложи бўлса қизил); 1 та аччиқ қалампир (жуда аччиқ бўлиб кетмаслиги учун уруғларни олиб ташланг); 2та саримсоқ донаси; 4та пишиб етилган помидор; 6 та товуқ тухуми; таъбга кўра зираворлар ва кўкатлар; ўсимлик ёғи.

Таом тез ва осон тайёрланади.

1. Помидорни яхшилаб ювиб ташланг, кесинг, устидан қайноқ сув қуйиб, 5-10 дақиқага қолдиринг. Кейин қобиғини тозаланг ва майда кубикларга бўлинг.

2. Пиёзни майдалаб, ўрта оловда енгил қовуриб олинг.

3. Бўлғор қалампирини яхшилаб тўғраб, пиёз билан аралаштириб, қовуринг. 5 дақиқадан сўнг, тўғралган аччиқ қалампир ва саримсоқ қўшинг, таъбга кўра зираворлар сепинг.

4. Паст оловда 5 дақиқа қайнатиб олинг, ингредиентларни аралаштириб туришни унутманг.

5. Помидор қўшинг ва ортиқча суюқликни буғлатиш учун 10 дақиқа давомида ўртача оловда пиширинг ва кейин туз солинг.

6. Қовурилган масаллиқни олиб, 6 та тухум қўшинг. Тузланг, қалампир сепинг ва тухум оқсили оқаргунча, сариғи эса суюқ бўлиб қолгунча пиширинг. Тўғралган кўкатлар сепинг ва дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаҳа!