Қиличбозлик Миллий Клуби спортчилари замонамиз қахрамонларига чуқур миннатдорчилик исҳор этишди

Ҳозирги коронавирус пандемиясига қарши кураш даврида халқимизнинг дардига малҳам бўлаётган замонамиз қаҳрамонлари — азиз шифокорлар, фельдшер ва ҳамширалар, "Тез ёрдам" машиналари ҳайдовчилари ва кичик тиббий ходимларнинг заҳматли меҳнатлари энг олий эътирофга лойиқ.

Қиличбозлик Миллий Клуби спортчилари ўзлари тайёрлаган - ижтимоий видео ролик орқали жонажон Ўзбекистонимизда иноқ ва аҳил бўлиб истиқомат қилаётган турли миллат ва эллат вакиллари номидан чуқур эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик исҳор этишди.

"Сиздан бениҳоят миннатдормиз азиз шифокорлар!"

ЎзҚФ Матбуот хизмати