2021 йил 2 йилда 1 маротаба ташкил қилинадиган навбатдаги сув спорти турлари бўйича дунё биринчилиги бўлиб ўтиши лозим эди. Япониянинг Фукуока шаҳрида ўтиши мўлжалланган мусобақани расмийлар 2022 йилга қолдиришди. Янгиланган санага кўра беллашувлар 2022 йилнинг 13-29 май кунлари бўлиб ўтади.

Демак, ушбу спорт турида ҳам мухлислар ҳар ёзда йирик спорт тадбирларини томоша қилишлари мумкин:
2021 йил: Токио Олимпиадаси
2022 йил: Жаҳон чемпионати (Япония, Фукуока)
2023 йил: Жаҳон чемпионати (Қатар, Доха)
2024 йил: Париж Олимпиадаси
2025 йил: Жаҳон чемпионати (Россия, Қозон)