«Nike» спорт буюмлари соҳасида ҳақиқий гигант ишлаб чиқарувчи саналади. Корпорация маҳсулотлари Nike, Air Jordan, Total 90, Nike Golf, Team Starter, Nike Air, Nike LeBron ва бошқа кўплаб брендлар остида ишлаб чиқарилади.
Aйтганча, Converse ва Hurley International ҳам “Nike”га тегишли.
Nike қандай пайдо бўлган?
Орегон штатидаги Стенфорд университетининг 24 ёшли битирувчиси Фил Найт ўз ҳаётини ўзгартиришни ва ўз номини тарихга муҳрлашга сабаб бўладиган нарсалар яратишни орзу қилган. 1957 йилда Фил Орегон Университетида биринчи курсда ўқир эди ва у ерда ўзининг бўлажак шериги, енгил атлетика бўйича мураббий Билл Бауэрмен билан учрашди. Бауэрмен зарбани ўзига сингдирадиган ва югурувчини жароҳатлардан ҳимоя қиладиган инновацион югуриш йўлакчасини ишлаб чиқди.
1962 йилда Фил Японияда AҚШга Tiger кроссовкаларини импорт қилиш бўйича шартнома имзолади. Компания Blue Ribbon Sports деб номланди. 1963 йилда штатларда биринчи 300 жуфт кроссовкалар сотила бошланди. Ота-онасининг кир ювиш корхонаси импорт қилинган пойафзалларни сақлаш омбори бўлиб хизмат қилди. 1964 йилда Фил Найт Билл Бауэрманни ўзининг тўлиқ ҳуқуқли ҳамкори бўлишга таклиф қилади.
Логотипнинг тарихи ҳам қизиқ. Жеффнинг тушига ғалаба маъбудаси Ник кирибди, унинг шарафига кроссовкалар номини беришга қарор қилинди.
Бугунги кунда гигант маҳсулотларининг аксарияти AҚШдан ташқарида (асосан Осиёда) учинчи томон пудратчилари томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Компания биринчи навбатда брендларнинг муаллифлик ҳуқуқи эгасидир. У маҳсулот дизайнини ўйлайди, дўконлар тармоғи (бу бутун дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ расмий пунктлар), шу жумладан NikeTown савдо марказларига эгалик қилади ва ишлайди.
Пойафзал ишлаб чиқариш дунёнинг 12 мамлакатидаги 112 фабрикада амалга оширилади. Улардан 49 фоизи Вьетнамда, 23 фоизи Хитойда ва 21 фоизи Индонезияда ишлаб чиқарилади. 36 мамлакатдаги 334 фабрика компания учун спорт кийимларини тикиш билан шуғулланади, ишлаб чиқаришнинг 27% Хитой, 22% Вьетнам ва 10% Таиландга тўғри келади.