Аввалги мақолаларда бундан 10 йил муқаддам уяли телефонлар дунёсида инқилоб ясаган iPhone билан танишган эдик. Бугунги кунда смартфондан фойдаланаётган кўпчилик ундан миннатдор, аммо бу гаджетлар яна неча йил яшайди?
1. Смартфон компьютерни алмаштиради
Яқинда компьютерларни унута бошлаймиз, чунки смартфонларимиз энди уларни алмаштиришга қодир. Иккита сим билан энди телефонимиз проектор ёки мониторга уланади. Бу жараённи енгиллаштириш ва одамлар чўнтагида портатив тизим блоки борлигига ўрганишни ўргатишгина қолади, холос.
2. Смартфон ўйлашни ўрганади
Бугунги кунда смартфон сиз ҳақингизда деярли ҳамма маълумотни билади: дўстларингизнинг контактлари, пароллари, аккаунтлари, пластик карта рақамлари ва ҳатто бармоқ изларини ҳам! Келажакда у оддий вазифаларни мураккаб мантиқий занжирларга боғлаб, истакларни олдиндан кўра бошлайди. Эҳтимол, смартфон (келажак смартфони) ўрганиш ва хулоса чиқариш имкониятига эга бўлади!
3. Смартфонлар одамларни ўрганади
Бугунги кунда телефон – бу асосий процессор, аммо эртага булутли (булутли – маълумотларингизни сақлаш ва уларга тез кириш учун ишончли ва кенгайтириладиган ечим) маълумотларни сақлаш билан боғлиқ нейротармоқ бу вазифани бажаради. Яъни, телефонингиздаги маълумотлар «булут»га туша бошлайди ва унинг асосида интеллефон ушбу вазиятда қандай ҳаракатлар қилиш кераклигини тушунади.
4. Aлоқа тезлиги бўшлиққа айланади
6G бўлмайди, фақат 5G бўлади. Ва ҳар доим шундай қолади. Нима учун? Чунки гаджетингиз доимий равишда турли хил «булутлар» билан маълумот алмашади, демак, бу энг тезкор маълумотларни узатишни талаб қилади. Бунга бир вақтнинг ўзида бир нечта антенналар ва таянч станциялардан сигнал олиш имконини берувчи Dual Connectivity технологияси ёрдамида эришиш мумкин.
5. Камералар кўзга айланади
Камералар шунчалик мукаммал бўладики, келажакда улар тез ва фақат автоматик режимда ишлайди, съёмка режимлари ва фокус вариантларини таклиф қилади.
Манба: https://mhealth.ru/technics/technogid/smartfon_umer_da_zdravstvujet_intellefon/?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com