Серқуёш Ўзбекистон Республикаси пойтахти бениҳоя гўзал. У ранг-баранг ва бой архитектураси билан жозибалидир. Бу ерда хайтек услубидаги пўлат ва шишадан қурилган бизнес ва замонавий турар-жой мажмуалари, совет меъморчилигининг брутализми ва подшолик даври классикаси, шунингдек, хонликлар ва амирлик даврлари қадимий меъморчилигининг улуғворлиги ўз аксини топган.
Бугун бизгача омон қолиб, бизга деярли мукаммал тарзда етиб келган Тошкентнинг 5 та тарихий маъмурий биноси билан таништирмоқчимиз.
Князь Романов саройи (1889-1891)
Буюк князь Николай Константинович Романовнинг Тошкентга жўнатилиши учун мўлжалланган қароргоҳи машҳур архитектор Aлексей Леонтьевич Бенуа томонидан яратилган. Сарой олий зодагонлар яшаши учун мослаб қурилган. Махсус миноралар билан Пишиқ ғишт деворлари, шунингдек, ёзги ва қишки боғлари жазирама ёз пайтида бу ерда яшовчига салқинликни таъминлаб беради.
Буюк князь ўз васиятига биноан яшаш жойи музейга айлантирилиши шарти билан саройни Тошкентга топширди. Николай Константинович Романов 1917 йилда вафот этган. Ўлимидан кўп вақт ўтмай, унинг васиятига кўра, сарой ҳудудида бугунги кунда Ўзбекистон санъат музейи деб номланувчи Тошкент санъат музейи ташкил этилди. Кейинчалик музей бошқа бинога кўчиб ўтади ва қароргоҳда навбат билан Республика кашшофлар саройи, Ўзбекистон антиквариатлар ва заргарлик буюмлари музейларига макон вазифасини ўтаб берди. Бино 121 йиллик бой тарихи билан ҳам мукаммал сақланиб қолган. Бугун бу ерда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Қабуллар уйи жойлашган.
Тошкент реал билим юрти (1898)
Реал билим юрти – бу ХIХ аср замонавий коллежларининг аналогидир. Aйнан шундай мактабларда олий ўқув юртларига ўқишга киришни мақсад қилган ёшлар таҳсил олиш учун келганлар. Лойиҳа муаллифлари меъморлар Гейнцельман ва Максимов эдилар. Бино ҳар хил ўқув фанлари: кимё, география, чизмачилик ва бошқа фанлар бўйича дарслар учун жиҳозланган. Бино ичида кутубхона, офис ва ҳатто яшаш хоналари мавжуд эди. Кейинчалик Ўрта Осиё университети (бугунги кунда Ўзбекистон Миллий университети деб номланади), Тошкент Политехника институти (ҳозирги Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети) ушбу меъморий ёдгорликда жойлашган эди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолият юритади.
Ғазначилик палатаси (1887)
Меъмор Гейнцельман шаҳар марказидаги яна бир гўзал бино учун масъул эди. 133 йил олдин унинг лойиҳасига биноан, ғазначилик палатаси қурилган. Вақт ўтиши билан бино Ўзбекистон халқлари тарихи музейига топширилди. Кейин Фанлар академияси Президиуми шу бинога жойлашди. Бугунги кунда бу маъмурий бинога айланган.
Давлат банкининг Тошкент филиали (1895)
Бино ўзининг узоқ тарихида асл ролини бажарган бир нечта мисоллардан бири. Давлат банкининг Тошкент шаҳридаги филиали (ҳаётининг биринчи йилларида бино шундай номланган) 125 йил олдин қурилган. Дастлаб Россия давлат банкининг минтақавий бўлими сифатида мавжуд эди. Кейин бирин-кетин банк секторига тегишли бир нечта мулкдорлар ўзгарди. Бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанк шу ерда жойлашган.
Эркаклар ва аёллар гимназияси (1876-1879)
Тошкентнинг афсонавий хиёбонидаги гўзал уч қаватли уйни кўпчилик билади. Бироқ, бино дастлаб икки қаватли бўлгани ҳаммага ҳам аён эмас. XIX аср охирида меъмор Янчевский лойиҳасига биноан қурилган бино эркаклар ва аёллар гимназияси биноси бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик Ўрта Осиё университети, кейин эса Тошкент автомобил ва йўллар институти учун хизмат қилди. Энди бу Тошкент давлат юридик институти биносига айланган.
Манба: http://dkm.gov.uz/ru/starinnye-zdania-taskenta