Тошкент телеминораси – бу шунга ўхшаш тузилмалар ичида Марказий Осиёда энг баланд бўлган пойтахтимизнинг машҳур диққатга сазовор жойидир. Миноранинг баландлиги 375 метр.
Бино 6 йил давомида қурилган: 1978 йилдан қурилиши бошланган ва 1985 йил 15 январда минора фойдаланишга топширилган. Уни қуришда бир неча меъморлар ишлаганлар: Н.Г. Терзиев-Царуков, Д.Я. Семашко ва муҳандислар — Е.П. Морозов ва М.Д. Мушеев.
Қизиқ маълумот, 1991 йилда Тошкент телеминораси дунёнинг Буюк миноралари федерациясига киритилган. 200 та минора ичида минорамиз 11-ўринни эгаллаган, МДҲ давлатлари орасида эса Москвадаги Останкино телеминорасидан кейин 2-ўринда туради.
Тошкент телеминораси шаҳарнинг диққатга сазовор маскани ҳам бўлиб, у қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради: турли идоралар, вазирликлар, шунингдек, тижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Гидрометеорология марказидаги станциянинг телекўрсатувлари, радиоэшиттириш ва алоқа хизматларини бажаради.
Кўпчилик телеминора ичкарида қандай кўринишини билмайди. Шунинг учун унда экскурсия хизмати ташкил этилган. У ташриф буюрувчиларни қабул қилади ва унинг тарихи билан таништирилади. Экскурсия уч тилда: рус, ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади.
Бинога кираверишда уста A. Бурхабаев томонидан ясалган флоренция ва рим услубидаги чиройли мозаик паннони кўришингиз мумкин. Бу ерда Буюк миноралар федерацияси таркибига кирувчи барча минораларнинг миниатюра нусхаларини кўришингиз мумкин.
Юқори қаватларга ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш учун замонавий тезюрар Schindler лифтлари ўрнатилган. Улар бир неча дақиқада томошабинларни 100 метр баландликка кузатиш майдончасига элтиб қўяди. Бу ерда ташриф буюрувчиларга пойтахт қиёфаси ўз гўзаллигини намоён этади. Бу ердан Тошкентнинг машҳур ресторанларидан бири – «Коинот»га киришингиз мумкин. Унда миллий ва Европа таомлари таъмини татиб кўришингиз мумкин.
Тошкент телеминораси Юнусобод туманида, «Бодомзор» метро бекатидан унчалик узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган.